UZ

Сўнгги янгиликлар

15:40"Интер" "Аталанта" хавбекига қизиқмоқда  0 15:18Ибрагимович "Милан"га "Атлетико"га қарши ўйинда ёрдам бера олмайди  0 15:10ЎФА ва ЎзПФЛ футзал мусобақаларининг янги регламентини тасдиқлади   0 14:54Дамсгорга "Юве", "Интер", "Милан" ва "Тоттенхэм" қизиқмоқда  0 14:36Olamsport: Ислам Махачев ҳам рақибсиз қолди, гандболчи ҳамда боксчиларимиз тантанали кутиб олинди   0 14:27"Манчестер Юнайтед" Мукиэлега қизиқмоқда  0 14:16Шавкат Мирзиёев Наманган футболи, мухлислар ва Одил Аҳмедов ҳақида гапирди  12 14:14"Металлург" қаерга кетяпти?  5 13:56Педро: "Ўзимни "Лацио"да жуда ҳам бахтли ҳис қилмоқдаман, бу ҳудди катта оиладек"  1 13:32Карикатура: Бензема - "Реал" етакчиси  2 13:00Спортчилар ижтимоий тармоқларда  3 12:52Расмий хабар: Ўзбекистон октябрь ойида Малайзия ва Иордания билан ўйнайди  34 12:38"Сўғдиёна" "Металлург"ни мағлуб этган учрашувдан галерея  0 12:38"Реал" "Лестер" ҳимоячисига шартнома тайёрламоқда  0 12:16"Лестер" Луис Альбертога қизиқмоқда  0

Олимпиада. Стартдан олдинги мағлубият ёхуд МОҚнинг мантиқни "йиғлатган" қарори (ФР блоги) Янгиликлар

Олимпиада. Стартдан олдинги мағлубият ёхуд МОҚнинг мантиқни "йиғлатган" қарори (ФР блоги)

"Eşkıya Dünyaya Hükümdar Olmaz" (Ёмонлик дунёга устун бўлолмас)нинг 6-мавсуми тугади, Қирмизигулнинг янги мусиқий албоми чиқмаяпти. Одам зерикиб кетди. Шу туфайли бугун спорт ҳақида гаплашамиз.

Кириш бироз мантиқсиздек туюлмадими?

Шунақа! Чунки бугун мантиқсизликни майнавозчилик даражасига чиқарган воқеа ҳақида гаплашамиз. Барчаси "Оламспорт"да чиққан қуйидаги хабар билан боғлиқ.

Айтаверамиз ва қайтаверамиз: Ўзбекистон делегацияси ўз байроқдорини ўзгартиргани маълум бўлди

 Байроқдор

Олимпиада — ҳар 4 йилда ўтказиладиган спорт оламидаги энг йирик воқелик. Унда иштирок этиш ҳар бир атлет учун шараф. Турнирнинг тантанали очилиш маросимида ўз ватани байроғининг тамсилчиси сифатида чиқиш эса ҳар бир спортчининг азалий орзуси ҳисобланади. Бироқ, бу бахт ҳаммага ҳам насиб қилавермайди.

Бунга қадар олимпия ўйинларида Ўзбекистон спорт делегациясининг байроқдори вазифасини бажарган спортчилар рўйхати: 

1996 - Темур Ибрагимов (бокс)

2000 - Муҳаммадқодир Абдуллаев (бокс)

2004 - Абдулла Тангриев (дзюдо)

2008 - Дилшод Маҳмудов (бокс)

2012 - Элшод Расулов (бокс)

2016 - Баҳодир Жалолов (бокс)

Жорий олимпиадада бу вазифани Бобо-Усмон Батуров ҳамда афсонавий Чусовитина бажариши керак эди. Бироқ, бугун МОҚ бош котиби бу вазифа Баҳодир Жалолов ва Нигора Турсунқулованинг зиммасига ишониб топширилганини эълон қилди

Сабаб?

Унинг таъкидлашича, бу қарор қабул қилинишида 2 та асос инобатга олинган:

1. Ҳар бир спорт турида мусобақалар жадвали инобатга олинибди.

Савол туғилади: Ўз ишининг усталари жамланган МОҚдек нуфузли ташкилот бу жиҳатни олдинроқ инобатга ола билмаганми? Янглишмасам, мусобақалар тақвими Чусовитина ва Батуров байроқдор сифатида танланишида олдин ҳам маълум эди.

2. Барча спортчилар, делегация аъзоларининг фикри инобатга олинибди.

Тасаввур уйғонади: Токиодаги делегация таркибида Батуров ва Чусовитинанинг тамсилчи бўлишидан норозилар бор. Демак, ички муҳит ҳавас қиларли даражада эмас. Спортда руҳий ҳолатнинг ўрни жисмоний тайёргарликдан кам эмаслигини инобатга олсак, баъзи атлетларимиз мусобақа стартидан аввал мағлубиятга учради.

Чусовитинага нисбатан ҳурматсизлик

Савол уйғонади: Хўп, байроқдорлар ўзгарибди. Бу шунчалик йирик воқеами?

Ҳа, қачонки, бу ҳуқуқ Оксана Чусовитинадан тортиб олинга бўлса. Уни танимайдиганлар учун маълумот:

Оксана Чусовитина — 46 ёш. Барселонадаги олимпия ўйинлари чемпиони, 3 карра жаҳон чемпиони, Осиё ўйинлари ғолиби, қаторасига 7 бор ёзги Олимпиадада иштирок этган ер юзидаги ягона аёл спортчи сифатида гиннеснинг рекордлари китобига киритилган.

Юқоридаги фактларнинг ўзи Чусовитина Ўзбекистон тарихидаги энг буюк спортчи эканига далолат эмасми. Агар камлик қилса, яна битта маълумот: у олимпия ўйинларида чемпион бўлганда (1992) бугун байроқдор сифатида чиқадиган Баҳодир Жалолов ва Нигора Турсунқуловалар ҳали туғилишмаган эди. 

Шундай экан, МОҚ қайси мантиқ билан байроқдорларни алмаштирди? Бу спортчиларнинг руҳий ҳолатига жиддий таъсир қилгани аниқ. Батуров бу борада гапиришни истамаган бўлса, Чусовитина хафалигини яшириб ўтирмади:

"Биласизми, нима учун байроқдорликни олиб қўйишганини менга тушунтиришмади. Шунчаки мени бормаслигимни айтишди, тамом.

Мотивацияни ўлдиришди. Бундай қилиш мумкин эмас. Шунчаки тушунтирса бўладику, барчамиз одаммиз, тушунамиз".

Кўриняптики, бу қарор делегациядаги ички муҳитни бузиб юборди. Шунингдек, бу афсонавий спортчининг шахсиятига нисбатан улкан ҳурматсизликдир. Чусовитинанинг ўрнида шахсан мен бўлсам, жавоб тариқасида олимпиадада иштирок этишдан бош тортардим. Тўғри, ватан туйғуси, унинг шаъни деган нарсалар бор. Лекин, унутмаслик керак, Чусовитина спортчи сифатида ватан олдидаги бурчини ортиғи билан адо қилиб қўйганлардан. Кўрамиз, бухоролик афсона МОҚнинг мантиқни "йиғлатган", "хўрлаган" қарорига қандай жавоб қайтарар экан?

Токио Олимпиадасида Оксана Чусовитинани байроқдор қилиш учун бир неча сабаб

P.s. Юқоридаги фикрларнинг барчаси шахсий. Қўшилмаганларнинг қўшилмасликка ҳаққи бор.

Муаллиф : Faxriddin Ro'ziyev
Рейтинг: +30   

Фикрлар

+17   
23 июл 14:52:48
Oybek
Спортдиям бир жойига тикди булар бе лавз харомилар хамма ер уйин таниш билиш узбек спортини бошдан оёк прокуратурамас дхх га текширтириш керак ойбек косимов нима ишди удаловди узи
+16   
23 июл 15:54:44
Тож
Azamat Muhammadiyev фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
yaxshi bo'libdi,. o'zbekcha gapirishni bilmaydigan oksanadan nigora tuzuk. qachonki bitta millat bo'lib shakllanmas ekanmiz hech qachon buyuk natijaga erishmaymiz. oksana hohlagan payti vatanni sotib ketadi agar zarur bo'lsa. germaniya sharafini ham himoya qilgan u. unda vatanparvarlik yetishmaydi. unaqasi ketmaydi. o'zgartirgani uchun respect MOQga
Агар Оксананинг бошига тушганлари сени бошингда тушганида эркак бошинг билан ч....б юборардинг. У оқ қон касаллигига чалинган ўғлини бугунги кунда соғлом инсонлар сафига қўшди. Ўгли хозир Италияда таълим олишни бошлади. Бизнинг спортда адолат бўлганида ўғли хам хеч қаёққа кетмасди. Оксана -Ўзбекистон афсонаси! Оксана яна бир марта ўзингни кўрсат, сени Ватанинг яхши кўради, сенга омад тилайди. Бўш келма! Бизнинг МОҚдагиларга эса уят,уят,уят! Ўзининг афсонавий спортчисини химоя қила олмаган делегацияга уят! Бошқа гап йўқ.
+13   
23 июл 14:59:58
Сардорбек Хатамович
Бу ишда тепадагиларни қўли бор, МОҚ хеч ким...!!!
+13   
23 июл 14:58:26
Эл
Булар хар доим шунака ч...б утиради кабинетида. Буни маносини факат миллатчилик деб хисобласа булади.УЯТ МОК ПАЗОР
+13   
23 июл 14:51:42
ishonch
Чусовитина? Миллати ўзбекмас. Агарда шу сабаб билан Аксана опани рад этишган бўлишса, бу катта адолатсизлик. Буюк Британия байроғини Мухаммад деган мусулмон йигит олиб чиқади.
+12   
23 июл 15:18:38
Nuhriddin
Уша наргиза ким....? Шунчалик зур спортчими? Бечора Оксана Опа ни охирги олимпиадасику. ,,,, Уша наргизага факат маглубият тилайман.
+12   
23 июл 14:54:53
SURXON FAQAT G'ALABA
2. Барча спортчилар, делегация аъзоларининг фикри инобатга олинибди.------------ Эътибор бераяпсизларми. охирги пайтлар ҳамма нарсани спортчилар, нафақат спортчилар, оддий халққа тўнкаш одатга айланди. Одил Ахмедовни ҳимояда ўйнашини ҳам жамоа аъзолари сўрашганди, гўёки.
+11   
23 июл 15:33:32
Tiki taka
Минг ланат сенларга. Аллохга топширдим
+11   
23 июл 15:15:44
pfcxorazm
Haykal qo'yishga loyiq odamga xurmatsizlik!
+10   
23 июл 16:17:38
Bexruz Holmirzaev
Бизда бирлик азалдан болмаган .Ички мухитни бузиш нималарга олиб келаётганини хаммамиз футболда кораяпмиз.Чусавитина дунё рекордчисиБундай спортчи манаман деган давлатлардаям юк Унинг охирги катта турнири Шуни инобатга олиб хам Чусавитинага хурмат юзасидан берилиши керак еди!!! Наргиза деган кизни тогриси хеч ким оксаначалик билмаса керак Булар ёш кейинги мусобакалардаям иштирок етишса ана ошанда берса болаверарди..Баходирку майли Лекин Чусавитина.....Оддий бир хонасидан чикмай отирволиб бирнималар килган ходимни катта тантаналару зарчопонлар гулдурос карсаклар билан кузатишни маромига етказамизку.Лекин ватани учун колидан келган хамма ишни килган манабундай хурматга сазовор инсонларимизни кадрига етмаймиз.Буларга на сизни зарчопону мактов ёрликларингиз керак.Буларни енг буюк орзуси Юрт байрогини баландларга котариш.Байрокни беринг тамом!!!Вахтлар келиб бирор бир журналист спортдан кетгач интервю олиб СИЗНИ ЕНГ УШАЛМАГАН ОРЗУИНГИЗ БОРМИ АХИР СИЗ ДУНЁ РЕКОРДЧИСИ СИЗДА ЮК БОЛСА КЕРАК АРМОН ДЕБ САВОЛ БЕРСАЮ ОКСАНА БИРГИНА АРМОНИМ БОР У ХАМ БОЛСА МАМЛАКАТИМ БАЙРОГИНИ ОЛИПМИАДА БАХСЛАРИДА БАЛАНД КОТАРИБ БАЙРОКДОР БОЛОЛМАДИМ ДЕБ КОЛСА СИЗЯНИ БУНГА ВИЖДОНИНГИЗ КИЙНАЛМАЙДИМИ МОК дагилар????????
+10   
23 июл 15:22:01
Ravshan Raimbekov
Пазор мок уз
+10   
23 июл 14:48:38
Купер эктор
MOQ da ishlediganarga anti "respekt"
+8   
23 июл 14:44:44
@Javdat
MOQ dan olimpiadachilarimiz formasi uchun tender, to'lov va homiylar bo'yicha OCHIQ MA'LUMOT larni ham kutib qolamiz.
+7   
23 июл 17:19:33
SHER ANGIRSKI
Пазор! Шармандалар! Шунча йиллик хизматларини, ватан олдидаги меҳнатини ҳурматини қилиш керак эди. Қайси давлатда шунақа ватанпарвар шижоатда ёшларга ўрнак бўладиган спортчи бор? Кимлар уни четлатди аниқ сабаби борми?
+7   
23 июл 17:16:59
Бахтийор Ашуров
Аввало ҳурматсизлик бўлибди.Ёшми - фаҳрийми фарқи йўқ.Ҳар қандай спортчига мусобақа олдидан бундай ишлар руҳий зарба бўлади.Элон қилиндими ҳар қандай ҳолатда байроқдорларни ўзгартирмасликлари керак эди.Шунинг учун хам, ҳар доим; МТЖга четдан мураббий керак.Лекин мураббий танлашга УФАдагиларни ақл-фаросати етмайди- дер эдим.Мана бу ҳам бир исботи.Бизни юқори лавозимдагилардага ақл-фаросат етмайди.
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика