Олег Зотеев: "Иложи борича тезроқ қайтиб, "Андижон"га ёрдам беришга ҳаракат қиламан"
02 июн 16:05
Янгиликлар
Олег Зотеев: "Иложи борича тезроқ қайтиб, "Андижон"га ёрдам беришга ҳаракат қиламан"
"Андижон"нинг тажрибали футболчиларидан бири Олег Зотеев яқинда машғулотлардан бирида оёғидан жароҳат олгани сабабли Москвада операция қилдирди.
Шу боисдан ҳозирда у жамоа билан бирга эмас. Биринчи навбатда унга соғлиқ тилаймиз ва айни пайтдаги ҳолати хусусида футболчи клуб матбуот хизматига қуйидагиларни айтди:
"Операция яхши ўтди. Муаммо йўқ, барчаси қониқарли. Тошкентга келдим. Фақат сафга қачон қайтишимни билмайман. 21 кун мобайнида деярли гипс ҳолатида бўламан. Кейин тикилган иплари ечилади. Шунга қараб яна билинади. Яна бир маротаба МРТ қилинади. Албатта, иложи борича тезроқ қайтиб, жамоамга ёрдам беришга ҳаракат қиламан”, - дейди Зотеев.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Аргентина ЖЧ-2026дан четлатилиши мумкин
Ла Лига. Рафиньянинг дубли "Барселона"га "Осасуна" устидан ғалабани тақдим этди
Туркия Суперлигаси. Шомуродовнинг гол ва ассисти "Башакшехир"га меҳмонда "Самсунспор" устидан ғалабани тақдим этди
ФИФА Туркий давлатлар Кубоги. Қулоққа қандай эшитилади?
Фикрлар