Олег Тюлькин: "Ярим финал масаласи Муборакда ҳал бўлади"
01 июл 2017 11:35
Янгиликлар
Олег Тюлькин: "Ярим финал масаласи Муборакда ҳал бўлади"
«Ўйин тизгини бизнинг қўлимизда бўлсада, мана иккинчи учрашувдирки «Машъал» дарвозасига йўл топа олмадик. Жамоа кичик паслар орқали ҳужумлар ташкил этиб, рақиб ҳимоясини бузиб ўтишга интилди, аммо гоҳида дарвозабон, гоҳида эса ҳимоя чизиғи гол уришимизга тўсқинлик қилди. Қарши ҳужумда эса рақибнинг кам сонли ҳужумларидан бирини ўтказиб юбордик. Рақибнинг голи кутилмаган зарба эвазига киритилди. Бугунги натижани ўйинга мос дея олмайман. Олдинди ҳали имконият бор экан курашишда давом этамиз. Муборакда ўзимиз учун керакли натижага эришиш учун машғулотларда пухта тайёргарлик кўришга интиламиз. Ярим финал масаласи Муборакда ҳал бўлади. Бугунги мағлубият учун мухлислардан узр сўрайман. Улар бизни қўллаб-қувватлаб туришибди. Жавоб баҳси ҳам қизиқарли баҳс бўлиши аниқ» - дейди Олег Павлович Тюлькин.

Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Аргентина ЖЧ-2026дан четлатилиши мумкин
Ла Лига. Рафиньянинг дубли "Барселона"га "Осасуна" устидан ғалабани тақдим этди
Эрлинг Ҳоланд Криштиану Роналдуни қувиб ўтиб, АПЛ рекордини янгилади
Туркия Суперлигаси. Шомуродовнинг гол ва ассисти "Башакшехир"га меҳмонда "Самсунспор" устидан ғалабани тақдим этди
Фикрлар