Олег Тюлькин: “Насаф”дек жамоага қарши ўйнаш осон эмас”
20 окт 2017 22:35
Янгиликлар
Олег Тюлькин: “Насаф”дек жамоага қарши ўйнаш осон эмас”
-Ўйин ҳақида нима дейишим мумкин? Икки стандарт вазият ва икки гол бизни саросимага солиб қўйди. Бу голлардан кейин ўзимизга келишимиз оғирроқ бўлди. Натижада учинчи голни ҳам ўтказиб юбордик. Иккинчи бўлим олдидан йигитларга керакли кўрсатмаларни бердик. Бироз ўйинимиз қовушди.
Алабатта, “Насаф”дек жамоага қарши ўйнаш осон эмас. Айниқса биринчи бўлиб гол ўтказиб юборсанг, жуда оғир бўлади.
“Насаф”ни бугунги ғалаба билан табриклайман. Чиройли ғалаба бўлди. Ўз ўрнида бугунги учрашувимизга Самарқанддан келиб, бизни қўллаб-қувватлаган мухлисларимизга каттадан – катта ташаккурларимизни билдирамиз.
Иккинчи даврадаги суст ўйинларимизга асосий сабаб, бу тажрибамиз камлигида бўлаяпти. Кўпгина футболчиларимиз бу йил илк марта олий лигада иштирок этишмоқда. Хатоларимиз кўп бўлаяпти. Олий лигада эса хатолар кечирилмайди.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
ОЧЛ-2. "Андижон" Қатарда "Ал Аҳли"га ютқазди ва мусобақа билан хайрлашди
Элит ОЧЛ. "Насаф" "Ал Иттиҳод"га кичик ҳисобда ютқазиб, плей-оффга чиқиш имкониятини йўқотди
Breaking! Ўзбекистоннинг ЖЧдаги рақиби Португалия Эрон билан ўйнайди
"Барселона" собиқ президенти: "Бизда Месси, Хави ва Иньеста борлиги учун ғалаба қозонганмиз. Ёки Европада ҳам Негрейра ғалаба қозониб берганми?"
Фикрлар