UZ

Сўнгги янгиликлар

21:09"Бавария" етакчиси Австрияни забт этди  0 20:42Futsal Awards-2025 маросими ўтказилади  0 20:25"Рома" МЮ ҳужумчисини қўлга киритишга яқин  1 19:58"Барселона" Тер Штегеннинг келажаги бўйича қарор қабул қилди  1 19:30Апелляция иш берди: ПСЖ футболчисининг жазоси енгиллашди  3 19:02"Динамо" бразилиялик футболчиси билан хайрлашди  1 18:34"Нефтчи" , "Пахтакор", "Динамо" ва "Навбаҳор" футболчилари жаримага тортилди — Тартиб-интизом қўмитаси  8 18:08Аморим "Манчестер Юнайтед"нинг қишки трансфер бозоридаги позициясини очиқлади  4 17:48TVCOM'да бугунги тақвим: “Насаф” юлдузли “Ал-Иттиҳод”га қарши, “Арсенал” Лига Кубогида ва бошқалар  0 17:41"Динамо" БААда йиғин ўтказади  2 17:13Неймар операцияни бошдан кечирди  3 16:46"Андижон" "Ал Аҳли"га қарши қандай либосда майдонга тушиши маълум қилинди  5 16:19"Динамо" Маҳмуд Маҳамаджонов билан хайрлашди  4 15:59Слот "Ливерпул"да икки позицияни кучайтирмоқчи  1 15:35​Ўзбекистон МТЖ Қатарда йиғин ўтказади  1

Олег Тюлькин: «Энг катта муаммоимиз – гол ура олмаяпмиз» Янгиликлар

Олег Тюлькин: «Энг катта муаммоимиз – гол ура олмаяпмиз»

«Динамо» - «Бунёдкор» (0:2) учрашувидан кейин «Динамо» бош мураббийи Олег Тюлькин журналистлар саволларига жавоб қайтарди.

- Олег Павлович, навбатдаги муваффақиятсизликни қандай изоҳлайсиз?

- Бугун фақат ғалабани кўзлаган эдик, аммо «Бунёдкор» биздан устун эканлигини бугун кўрсатди. Бизда курашувчанлик етишмади деб ўйлайман. Оддий вазиятларда тажрибасизлик ҳам панд берди. Қолаверса, ҳар икки бўлим бошидаги тезкор голлар жамоамизни руҳий оғир аҳволда қолдирди. Энг катта муаммоимиз – гол ура олмаяпмиз. Вазиятлар яратаяпмиз, аммо якуний нуқтани қўя олмаяпмиз. Гол ура олмасак ғалаба қозониш, очко йиғиш қийин.

- Жамоа сўнгги бор 13-турда гол урганди. Ҳеч бўлмаса мураббийлар туннел якунидаги ёруғликни кўра олишаяптими, яъни бу вазиятдан чиқиб кетиш йўллари борми?


- Албатта, ҳаракат қилаяпмиз, машғулотларда тушунтираяпмиз. Аксарият футболчиларда оддийгина маҳорат етишмаяпти ўйин давомида. Ўйлайманки, йигитлар ҳам вазиятни тушуниб туришибди.


- Вазиятдан чиқиб кетиш учун қандай чоралар кўрмоқчисиз?

- Қўл остимиздаги футболчиларимиз билан вазиятни тўғирлашимизга ишонаман.

- Жамоа гол ура олмаяпти. Давралар оралиғида ҳужум чизиғини кучайтириш учун голурар ҳужумчиларни таклиф этиш варианти йўқмиди?


- Биласиз, давралар оралиғида ўйинимиз учун муҳим бўлган ижара асосидаги футболчиларни ўз клубларига қайтариб беришга мажбур бўлдик. Улар ўйинимизга мослашган эдилар. Шундан кейин ўйинимизни бир маромда барқарорлаштира олмаяпмиз. Янги келган тўрт футболчимизга эса тўлиқ киришиб кетиш учун вақт керак бўлаяпти.

- Бугунги ўйин таркибда ротация қилиш лозимлигини кўрсатмоқда. Жароҳат олган футболчилар, захирадан фойдаланиш, қолаверса Темур Жўраев, Ориф Мамажоновлар қачон сафга қайтишади?


- Кейинги ўйиндаёқ таркибимиздан тўлиқ фойдалана оламиз. Темур Жўраев, Ориф Мамажоновлар оиласида мусибат бўлгани учун уларни қисқа вақтга жавоб берган эдик. Кейинги «Сўғдиёна» билан ўйинга жиддий тайёргарлик кўрамиз. Бугун ҳам мағлубиятга қарамай, стадионда бизни қўллаб турган, бизга ишонган мухлисларга миннатдорчилик билдирамиз.

Усмон ИБОДОВ ёзиб олди.

Рейтинг: +1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика