UZ

Сўнгги янгиликлар

20:54Рио Фердинанд: "Руни – АПЛ тарихидаги энг мукаммал ҳужумчи. Йиртқични Кейн, Ширер ёки бошқалар билан солиштирманг"  0 20:12Фарҳод Нишонов: "Бу ерда футбол ўйнаш жуда қийин бўляпти"  2 19:59ФИФА ЖЧ-2030ни 64 жамоагача кенгайтиришни режалаштирмаяпти  5 19:29"Рома"нинг 100 дан ортиқ қуролланган мухлислари Ниццада қўлга олинди  0 18:58"Ливерпуль" 35 млн. еврога сотиб олган ҳимоячи бу йил бошқа майдонга туша олмайди  0 18:36Футзал. Ўзбекистон - Қирғиз Республикаси баҳси учун таркиблар маълум бўлди  20 18:25Пролига. "Жайхун" - "Олимпик-Mobiuz" 3:2  2 17:51ФИФАда ЖЧ-2030ни 64 та жамоагача кенгайтириш масаласи кўриб чиқилди  13 17:28Жиру Дембеле ҳақида: "Терма жамоада у "Олтин тўп" эгаси бўлиши мумкин деб ўйламаганман"  0 16:00Миржалол Қосимов ҳеч қачон "Андижон"га ютқазмаган   16 14:54"Сўғдиёна" билан ўйиндан олдин "Нефтчи"да битта йўқотиш  3 14:40"Навбаҳор"га 3 та гол урган "Бухоро" футболчиси кейинги турда майдонга тушмайди  4 14:28"Қизилқум" – "Насаф" ўйинида пенальти белгиланиши керакмиди? Суперлиганинг 22-туридаги ҳакамлик фаолияти таҳлили  23 14:22Гвардиола "Арсенал"га қарши ўйин ҳақида: "Фаолиятимда ҳеч қачон бунчалик узоқ ҳимояланмаганмиз"  6 13:31Гол уриб, қизил карточка олган Экитике кечирим сўради  2

Олег Корниенко: "Бутун Андижон бу воқеани йил бўйи кутганди" Янгиликлар

Олег Корниенко: "Бутун Андижон бу воқеани йил бўйи кутганди"

Про лига 24-тури доирасидаги "Андижон" – "Машъал" баҳсидан сўнг мезбонлар ёрдамчи мураббийи Олег Корниенко ўйин ҳақида фикр билдирди.

Ўйин ҳақида

— Ғалаба билан бутун Андижон аҳлини табриклайман. Йил бўйи бутун Андижон вилояти мана шу ғалабани кутганди ва бугун ушбу тарихий воқеа содир бўлди. Бизни қўллаб-қувватлаган барчага миннатдорчилик билдираман. Бугунги ўйин бироз асабий руҳда бошланди. 4:2 ҳисоби қайд этилгани биз учун қониқарли бўлди. Ўйинда кўп гол урилди, интрига содир бўлди. Аммо ўз дарвозамизга иккита тўп қабул қилиб олдик, индивидуал хатоларга йўл қўйдик. Шунга қарамай, йигитлар характер намойиш этишди. Биз шундай жамоамиз. Мен бу ҳақда аввал ҳам гапирганман, ҳозир ҳам айтаман ва бундан кейин ҳам шундай айта оламан. Бугунги учрашувда кўплаб узатмалар, жарима зарбалари ва тўқнашувлар юзага келди. 3-4 та юз фоизли голли вазиятлар ташкил этилди. Биринчи бўлимда яна гол тўп киритишимиз мумкин эди.

— Бугун жамоа ғалаба қозонганига қарамай, индивидуал хатолар кўзга ташланди. Дарвозабонда ҳам шундай камчилик кўзга ташланди...

— -  Иккита ўйинда ҳам дарвозабонларимиз хатоликка йўл қўйди.  Ҳечқиси йўқ, бу шунчаки тўхталиш. Ўйлашимча, футболчилар чемпионатни бир хил даражада якунлайди. Дарвозабонлар мураббийининг фикрини ҳам билиш керак. Мен бу ҳаракатларни қандайдир ишончсизлик ёки натижадан қўрқиш деб билмайман. Асосийси — бир жамоамиз. Бугун бир футболчи хато қилди, иккинчиси унга ёрдам берди. Голлар урдик. Бизда яхши жамоа шаклланган. Клуб ютқазишни ёқтирмайди ва истамайдиган мустаҳкам характерга эга эканлигини айта оламан ва якунда бу ўз самарасини берди. Йигитлар 94-дақиқагача курашди. Барчаси бизнинг фойдамизга якунланди. 

— Виктор Кумиков ўтган ўйинда четлатилганди. Унинг йўқлиги билинмадими?

— Албатта бош мураббий захира ўриндиғида бўлса футболчиларга бу руҳий устунлик беради. Бугун бош мураббий трибунада ўтириб икки карра қайғурди. Танаффус вақтида гаплашиб олдик ва йигитлар иккинчи таймда боримизни берамиз деб сўз беришди. Якунда шундай бўлди ҳам. Ҳаммага катта раҳмат.

Рейтинг: +11   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика