

"Албатта хурсандмиз. Биз буюк жамоага қарши ўйинда ғалабага эришдик ва маълум қийинчиликларни енгиб ўтдик.
Дарвоза дахлсизлигини сақласанг ғалаба учун имконият яратасан. Ўйин якунида Хендерсон ажойиб сейв амалга оширди, мен жамоанинг ҳимоядаги ўйинидан мамнунман. Ҳимоячиларимиз борларини беришади.
Бизга Погба етишмаётганди. У деярли икки ойни ўтказиб юборди. Хар қанда жамоада бундай футболчининг ўрни билинади. У биз учун муҳим футболчи ва жамоамизни яхшигина кучайтиради. У жамоада муҳим роль ўйнайди", - деди Сульшер.



