"Ўлдирса ҳам ош ўлдирсин". Доҳада Ўзбекистон U-23 терма жамоаси аъзоларига ош берилди
01 май 2024 13:40
Янгиликлар
"Ўлдирса ҳам ош ўлдирсин". Доҳада Ўзбекистон U-23 терма жамоаси аъзоларига ош берилди
Куни кеча Индонезияни 2:0 ҳисобида мағлуб этган Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Олимпиада йўлланмасини қўлга киритганди.
Кеча Тимур Кападзе бошчилигидаги терма жамоа аъзоларига бир кунлик дам берилди ва футболчилар кечки овқатда ош тановул қилишди. Видеони Жаҳонгир Файзуллаев олгани учун кўп футболчилар камера келганида у билан ҳазиллашишганини таъкидлаш лозим. Бу асло футболчилар хотиржамликка берилди дегани эмас. Файзуллаев улар билан яхши муносабатда бўлгани боис футболчилар бемалол эркин гапиришди.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Al Ain Cup. Остон Ўрунов порлаган оқшомда Ўзбекистон Мисрни мағлуб этди, финалда яна Эрон билан ўйнаймиз
Криштиану Роналду фаолиятида илк бор Португалия термаси сафида қизил карточка олди
Ўзбекистон Хорватия баҳсининг бошланиш вақти маълум
Ўзбекистон U-23 терма жамоаси мағлубиятга учради
Фикрлар