Olampsport.com: Ўзбекистонлик ўсмир жаҳон чемпиони бўлди!

Narzulla Saydullayev
23 окт 2016
Ёш ва шу билан бирга анчагина таниқли оғир атлетикачимиз Адҳамжон Эргашев ўсмирлар ўртасида жаҳон чемпионлигини қўлга киритди.

Малайзиянинг Пенанг шаҳрида бўлиб ўтаётган ўсмирлар ўртасидаги жаҳон чемпионатига федерация раиси ўринбосари Шаҳрилло Маҳмудов биргина спортчини олиб кетди. (У кишининг ўзи чемпионат олдидан ўтказилган Халқаро Осиё оғир атлетика федерацияси ижроия қўмитаси йиғилиши ва Конгрессида қатнашди. Ёшлар ва ўсмирлар терма жамоамизнинг тўлиқ таркиби эса бошқа бир масъулиятли мусобақа – ноябрь ойида Японияда ташкил этиладиган қитъа чемпионатига ҳозирлик кўряпти.)

Муҳими шуки, ишонч билдирилган спортчимиз ўзини юксак даражада оқлади. Наманган вилояти Янгиқўрғон туманида туғилиб ўсган Адҳамжон Эргашев II ўсмирлар Олимпия ўйинлари ва ёшлар (ўзидан 2-3 ёш катталар) ўртасидаги жаҳон чемпионати совриндори хисобланади.

Мақоланинг тўлиқ қисмини olamsport.com сайтида ўқиш мумкин.


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: olamsport.com