UZ

Сўнгги янгиликлар

12:58"Манчестер Юнайтед" хавбеки Италия чемпиони сафига ўтишга қизиқиб қолди  0 12:32ФИФА Роналду мухлисларининг танқидлари ортидан Жаҳон чемпионати постерини ўчириб ташлади  3 12:06Англиянинг 5 карра чемпиони, "Манчестер Сити" собиқ сардори фаолиятини тугатганини эълон қилди  0 11:32Ўзбекистон аёллар терма жамоаси бугундан навбатдаги йиғинга киришади  0 10:45"Манчестер Сити" ҳимоячиси қишда жамоани тарк этмоқчи  1 10:17Ямал бу мавсумдаги мақсадлари ҳақида фикр билдирди  4 09:48Англия термасининг собиқ футболчиси ЖЧ учун Саудия Арабистонидан кетишни истамоқда  1 09:22"Манчестер Сити" етакчиларидан бирига янги шартнома таклиф қилади  0 08:56"Барселона" президенти Мессининг қайтиши ҳақида фикр билдирди  18 08:31Чемпионшип вакили 3 миллиард евролик стадион қуради  3 07:59Суперлига. Бугун бизни учта учрашув кутиб турибди  9 07:45Суперлига. "Пахтакор" – "Насаф" 1:0  0 07:29"Нефтчи" - "Қизилқум" учрашувига қўшимча чипталар сотувга чиқарилади  24 00:57"Арсенал"га МЮ тарбияланувчиси керак  0 00:24Мане 2015 йилда нега МЮга ўтмаганини айтди  0

ОКМК ОЧЛ гуруҳ босқичи учун қайдномасини эълон қилди Янгиликлар

ОКМК ОЧЛ гуруҳ босқичи учун қайдномасини эълон қилди

Илк бор янги форматда ўтказилаётган Осиё Чемпионлар Лигасининг 2023/24 йилги мавсумида Ўзбекистоннинг тўртта жамоаси иштирок этади.

Мусобақага саралаш босқичи орқали қўшилган ОКМК аввалига Олмалиқда Ўмоннинг "Ал Сиб" клубини Хуршид Ғиёсовнинг ягона голи эвазига мағлубиятга учратган эди. Кейин плей-офф доирасида Қатарда маҳаллий "Ал Араби" жамоаси Рубен Санчеснинг голи эвазига кичик ҳисобда доғда қолдирилди.

Энди гуруҳ босиқичи доирасида "C" квартетида ОКМКга Саудия Арабистонининг "Ал Иттиҳод”, Эроннинг "Сепахон" ва Ироқнинг "Эйр-Форс" жамоалари рақиблик қилади.

Дарвозабонлар — 1.Ботирали Эргашев, 12.Дилшодбек Ёқубов, 25.Валижон Раҳимов

Ҳимоячилар — 2.Акрамжон Комилов, 3.Сардор Раҳмонов, 5.Анзур Исмоилов, 7.Дилшод Аҳмадалиев, 20.Ислом Тўхтахўжаев, 23.Искандар Бўсинов, 29.Виталий Денисов, 34.Улуғбек Суннатов, 40.Жаҳонгир Фозилов

Ярим ҳимоячилар — 4.Миржамол Қосимов, 8.Бахтиёржон Қосимов, 10.Хуршид Ғиёсов, 11.Сардор Мирзаев, 15.Ойбек Рустамов, 17.Санжар Турсунов, 19.Муҳаммаданас Ҳасанов, 22.Шоҳруҳ Гадоев, 24.Мурат Эрматов, 33.Асадбек Аҳмаджонов, 38.Сирожиддин Башриддинов, 39.Аслбек Умирзоқов, 88.Сияваш Хақназарий

Ҳужумчилар — 9.Рубен Санчес, 14.Миржаҳон Мираҳмадов, 27.Мартин Боакье

"ОКМК футбол клуби таркибда гуруҳ босиқичи учрашувлари учун ўзгартиришлар киритди. Саралаш учрашувларига жамоамиз рўйхатида бўлган ва кейинчалик бошқа жамоаларга йўл олишган Нодирбек Абдураззоқов ва Абдулла Абдуллаев рўйхатдан чиқарилган бўлса, яқиндагина жамоамиз сафига эркин агент мақомида келган Бахтиёр Қосимов гуруҳ босқичи доирасида жамоамиз шарафини ҳимоя қилиш имкониятига эга бўлди. Шунингдек, ёшлар таркибидан Аслбек Умирзоқов ва Сирожиддин Башриддинов Чемпионлар Лигаси қайдномасига киритилди", – дейилади клуб хабарида.

Рейтинг: +10   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика