ОЧЛ-2017. "Насаф" 16 январда, "Бунёдкор" 23 январда қайднома топшириши керак

Narzulla Saydullayev
13 дек 2016
Осиё чемпионлар лигаси плей-оффида ўйнайдиган клубларимиз январь ойидаёқ футболчилар заявкасини топширишлари керак бўлади.
Регламентга кўра клуб мусобақадаги илк учрашувини ўтказишидан 15 кун олдин футболчилар рўйхатини топшириши шарт.

"Насаф" илк ўйинни 31 январь куни ўтказади. "Бунёдкор" эса 7 февраль куни мусобақадаги иштирокини бошлайди.

Шу боис "аждарлар" 16 январь, "қалдирғочлар" 23 январга қадар заявкани ОФКга юбришлари керак.

Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: championat.asia