ОКМК - "Навбаҳор" учрашувига чипталар сотувга чиқарилди

Mirjalol Normatov
9 апр 2023
Футбол бўйича Ўзбекистон суперлигаси 5-тур доирасида Олмалиқнинг ОКМК клуби пойтахтдаги “Жар” стадионида Наманганнинг “Навбаҳор” жамоасини қабул қилади.

Учрашув 9 апрель куни соат 18:05 да бошланади. Мусобақа жадвалида пешқадамлар гуруҳида бораётган ушбу жамоалар баҳси қизиқарли ва муросасиз ўтиши ва уни стадиондан бевосита томоша қилувчилар кўплиги инобатга олиниб, чипталар олдиндан тайёрланди бугун эрталабдан сотувга чиқарилди. Чипталар нархи СИП сектор учун 30.000 минг сўм, қолган барча секторлар учун бир ҳил тоифада – 10.000 сўмдан этиб белгиланган. “Навбаҳор” мухлисларига 6-7-8 секторлардан чипта ҳирид қилишлари тавсия этилади. Қолган секторларга ОКМК мухлислари ва пойтахтдаги нейтрал ишқибозлар жойлашади.

9 апрель, 18:05. ОКМК – “Навбаҳор”. Чипталар эрталаб соат 9:00 дан бошлаб стадион кассаларида сотилмоқда.


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: championat.asia