UZ

Сўнгги янгиликлар

13:37Левандовски Ла Лиганинг 10 ўйинида 8 та гол урди. Мбаппе билан ўртадаги фарқ 5 та гол  0 13:12Поль Погба 811 кундан сўнг яна майдонга қайтди  0 12:51Суперлига охирги тур учрашувлари бошланиш вақти маълум  5 12:34Лига 1. ПСЖ йирик ҳисобда ғалаба қозонди  0 12:25Левченко Ўзбекистон чемпионлигини қўлга киритган 21-мураббий бўлди  7 12:04"Нефтчи" — чемпион! Тақдирлаш маросимидан видео  2 11:51"Нефтчи" учун узоқ кутилган чемпионлик баҳсидан галерея  1 11:28Жуд Беллингем: "Мени фақат "Реал" мухлисларининг фикри қизиқтиради"  0 10:42Виталий Левченко: "Бу узоқ ва машаққатли йўл эди, мухлислар чемпионликни 24 йил кутишди"  8 10:19"Нефтчи" таркибида ким нечанчи чемпионлигини қўлга киритди?   8 09:53"Ливерпуль" сардори: "Ҳозир жуда қийин вазиятдамиз"  1 09:26Гвардиола кечаги мағлубиятдан сўнг нималар деди?  5 08:582026 йил Ўзбекистонда ФИФАнинг яна бир мусобақаси бўлиб ўтади  1 08:45Суперлига-2025. "Сўғдиёна" – "Бунёдкор" 0:2  2 08:35Суперлига-2025. "Нефтчи" – "Қизилқум" 4:1  5

ОКМК - "Навбаҳор". Битта учрашувда 7та гол урилган оқшомни ёдга оламиз Янгиликлар

ОКМК - "Навбаҳор". Битта учрашувда 7та гол урилган оқшомни ёдга оламиз

Теглар :  НавбаҳорОКМК
Бунинг учун футболимизда қизиқарли воқеаларга бой ўтган 2013 йилга қайтишимизга тўғри келади.

ОКМК - "Навбаҳор" жамоалари тарихидаги энг йирик ҳисобли ўйин яъни бунда бир учрашувда дарвозаларга 7та гол урилган. Ҳозиргача ўзаро ўйинларда дарвозаларга бундан кўп тўп киритилмаган. 2013 йилги мавсумнинг 7-турида Олмалиқдаги "Металлург" стадионида ўзаро тўқнаш келишган. Голлар пойгасида якунда "Навбаҳор" 4:3 ҳисобида ғалабани илиб кетган. 

Ўша йили ОКМК мавсумни Игорь Шквирин бошчилигида 5 ўринда тугатганди. "Навбаҳор"ни эса Мустафо Байрамов бош мураббий сифатида бошлаб тушган ва 11 ўрин билан кифояланганди. 

Олий лигада "Бунёдкор" сўнгги чемпионлиги ва кубогини қўлга киритган. Олександр Пишур 19та гол билан тўпурар бўлган. 

Ўзбекистон терма жамоаси ЖЧ-2014 саралаш босқичида жуда яхши иштирок этган. Бразилия мундиалига бир очко ёки бир нечта тўп етмай қолганди. Аламли лаҳзаларга бой йил. 

Суперлигада Сирдарё шарафини ҳимоя қилуви "Гулистон" қуйи лигага равона бўлди. Шундан бери бу вилоятдан элитада жамоа қатнашгани йўқ. 

Амалдаги чемпион "Пахтакор" 3 поғона пастлаб 4 ўринни қўлга киритган. 


ОКМК - "Навбаҳор" 3:4

Голлар: Шаҳбоз Эркинов 6, Диёр Туропов 52, Евгений Гоголь 81 - Акрам Баҳритдинов 28, 54, Рўзимбой Аҳмедов 67, 70

ОКМК: Мақсадмурод Шомуродов, Дарко Станоевич, Евгений Гоголь, Акмал Рустамов, Достон Абдураҳмонов, Зоҳир Пиримов, Самандар Шодмонов, Санжар Шоаҳмедов, Шаҳбоз Эркинов, Зафар Полвонов, Шерали Жўраев

Захира: Диёр Туропов, Мўйдин Мамазулунов, Исроил Иргашев, Азамат Исроилов, Баҳром Юлдашев, Маъруф Муродов, Умиджон Хонимқулов

"Навбаҳор": Денис Романенко, Қаҳрамон Муҳамаджонов, Жаҳонгир Меҳмонов, Тимур Султанов, Абдумажит Тоиров, Леонид Кошелев, Илҳом Бойдадаев, Акрам Баҳритдинов, Собир Ҳамидов, Рўзимбой Аҳмедов, Ғайрат Жўраев

Захира: Соҳиб Абдуллаев, Азим Аҳмедов, Абдулазиз Султанов, Аъзам Алиев, Виктор Мочалов, Виталий Пачуев, Ботир Тўрабоев

Муаллиф : Iskandarov Abdulaziz
Рейтинг: +2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика