UZ

Сўнгги янгиликлар

01:15АПЛ. "Арсенал" – "Астон Вилла" , "Манчестер Юнайтед" – "Вулверхэмптон" (онлайн ҳисоб)  7 00:56Саудия Арабистони. "Ал Насср" мавсумда илк бор очко йўқотди. Роналду 957-голини урди  0 00:29Ўзбекистон U-21 терма жамоаси ўртоқлик учрашувида Қатар U-23 термасига ютқазди  1 00:14Ироқ. "Аманат" Бахтиёр Қосимовнинг дубли эвазига "Ал Шорта"ни мағлубиятга учратди  0 00:06АПЛ. ​"Челси" – "Борнмут". Таркиблар аниқ!  2 23:29"Ман Сити"га ўтаётган Семеньонинг трансфер суммаси ва маоши маълум  0 22:40"Манчестер Сити" ҳимоячиси "Вест Хэм"га ўтишни истамади  0 22:15Куртуа "Реал"нинг декабр ойидаги энг яхши ўйинчиси деб топилди  0 21:42Деклан Райс жароҳат сабаб "Астон Вилла"га қарши ўйнамайди  4 21:05Футболда 2026/2027 йилги мавсумдан бошлаб "Арсен Венгер офсайди" жорий этилиши мумкин  12 20:40Иньяки Уильямс Испания Суперкубоги ҳақида: "Саудия Арабистонида ўйнаш - жуда ёқимсиз"  1 20:18"Ғазалкент" 13 нафар футболчи билан шартнома тузилганини эълон қилди, улар орасида Ўзбекистон U-18 терма жамоаси аъзоси ҳам бор  3 20:04Анвар Ғофуров: "Чемпионликни муносиб ҳимоя қилиш учун барча куч ва маҳоратимизни ишга солишга тайёрмиз"  4 19:40Слот: "Янги футболчиларга қилинган барча харажатлар ҳам самарали бўлмади"  3 19:14Артета "Астон Вилла" билан ўйин олдидан: "Бизни ҳақиқатан жуда қийин ўйин кутмоқда"  16

ОКМК — Футбол мактабидан футбол академияси сари Янгиликлар

ОКМК — Футбол мактабидан футбол академияси сари

Теглар :  АкадемияОКМК
Хабарингиз бор, Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг футболни ривожлантиришга оид имзолаган бир қанча қарорларига мувофиқ Республикамиз ҳудудларида футбол академияларни ташкил этиш белгилаб қўйилган.

Шу муносабат билан Олмалиқ кон-металлургия комбинати томонидан ҳам футболга катта эътибор қаратилмоқда. Айни дамда ОКМК ПФКда футбол мактабидан футбол академиясига босқичма-босқич ўтиш ишлари жадал олиб борилмоқда. Бунинг яққол намунаси сифатида сунъий қопламали ва табиий майдончаларни ёш футболчиларга фойдаланиш мақсадида тантанали равишда топширилди.

Тадбирда ОКМК ПФК президенти Абдулло Хурсанов, ОКМК ПФК бош директори Баҳодир Мирзаев, ўзбек футболи афсонаси ва ОКМК футбол клуби бош мураббийи Миржалол Қосимов ҳамда футбол академиясига Украинадан олиб келинган мутахассис, яъни, болалар ва ўсмирлар футболини ривожлантириш дастури раҳбари Денис Хомутов, нуроний ва футбол фахрийлари иштирок этиб, бошланаётган хайрли ишга тамал тошини қўйишди.



Маълумот учун: Ушбу сунъий майдон ўлчамлари 52х32 метрни ташкил этади. Бу кичик аренада 6-10 ёшли болалар машғулотлар олиб боришади. ОКМК ПФК болалар-ўсмирлар футбол мактабида шу кунгача 500 нафардан зиёд ёш болалар шуғулланиб келишаётганди. 2024 йилнинг сентябрь ойига келиб бу кўрсатгич 1000 нафарга етказилиши режалаштирилган. Боиси шу кунларда 105х68 ўлсҳамли битта сунъий ва яна битта табиий чимли майдон фойдаланишга топширилади ва қўшимча тарбияланувчилар қабул қилиш имконияти юзага келади.

Олмалиқ кон-металлургия комбинати раҳбариятининг ҳайрихоҳлиги натижасида, Олмалиқдаги “Баҳор” меҳмонхонаси академия тарбияланувчилари учун ажратилди. Яқин икки ой ичида “Баҳор” меҳмонхонаси қайта реконструкция қилиниб, қайта жиҳозланган ҳолда 120 нафар академия тарбияланувчилари учун шароитлар яратилади. Шунингдек, 6-12 ёшли болалар учун кичик ҳажмдаги қўшимча яна иккита машғулот майдонини фойдаланишга топшириши режалаштирилган.



Қолаверса, мамлакатимизда ҳар йили анъанавий тарзда май ойининг учинчи якшанбаси “Ўзбекистон Республикаси кончилик ва металлургия саноати ходимлари куни” сифатида кенг нишонланади. Қувонарлиси, айнан ушбу байрам арафаси олдидан нафақат комбинат меҳнаткашлари, балки, бутун Олмалиқ аҳли учун бу болалар майдончалари ёш спортчиларга ажойиб туҳфа бўлди.

Шуни алоҳида таъкидлаш жоизки, Олмалиқ шаҳрининг қўшни ҳудудлари бўлмиш Оҳангарон шаҳри ва тумани, Бўка, Пискент туманлари ва Ангрен ва Нурафшон шаҳарларида ҳамда Қизилтоғда ҳам академиянинг филиаллари фаолияти йўлга қўйилмоқда. Бу борада Тошкент вилояти ҳокимлигининг Спорт бошқармаси билан келишувга эришилган.


1 июнь — Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни муносабати билан ОКМК Профессионал футбол клуби академияси ўзининг биринчи мусобақасини ўтказади. Ушбу мусобақада Тошкент вилоятининг барча болалар футбол жамоалари иштирок этади. Айнан ушбу турнинг академиянинг дастлабки янги тарбияланувчилари учун селекция вазифасини бажаради.

Академия мақомига ўтгани муносабати билан эндиликда ОКМК футбол клуби тарбияланувчилари Халқаро мусобақаларда, Ўзбекистоннинг ҳар бир ҳудудида ўтказиладиган турнирларда мунтазам иштирок этишади.

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика