

"АГМК футбол клуби президенти тайёргарлик жараёнлари, кайфият ва шароитлар ҳақида сўради.
Абдулла Холмурадович Хурсанов жамоага бўлажак мавсумда омадли иштирок этишни тилади ҳамда янги мавсум олдидан анъанавий тарзда жамоавий суратга тушилди.

Шундан сўнг Абдулла Холмурадович Хурсанов жамоага келиб қўшилган янги футболчилар: Жамолиддин Ҳикматов, Андрей Мишенко, Анзур Исмоилов, Абдулла Абдуллаев, Алишер Жалилов, Сиёвуш Ҳақназарий ва Хуршид Ғиёсовга жамоа либосларини топширди.



Шу ўринда, АГМК жамоаси номидан бош мураббий Миржалол Қосимов Абдулла Холмурадович Хурсановга барча футболчиларнинг дастхати туширилган янги либосни эсталик учун тақдим этди", – дейилади олмалиқликлар матбуот хизмати берган хабарда.



