UZ

Сўнгги янгиликлар

00:43Ўзбекистон Суперлигаси: 4-тур учрашувларини бошқарадиган ҳакамлар маълум бўлди  0 00:10Ла Лига. "Барселона" — "Севилья" 5:2  5 23:55АПЛ. "Ливерпуль" "Тоттенхэм"га қарши ўйиннинг 90-дақиқасида тўп ўтказиб юбориб, ғалабани қўлдан чиқарди  23 23:03Мбаппе "Реал"нинг Чемпионлар Лигаси 1/8 финалидан ўрин олган "Манчестер Сити"га қарши жавоб ўйинида асосий таркибда майдонга тушмайди  10 22:51Камолиддин Тожиев: "Бугун бизнинг кунимиз эмас экан"  15 22:10Ла Лига. "Барселона" ўз майдонида "Севилья"ни тор-мор этди  78 21:57Фоденнинг "Манчестер Сити"даги келажаги ҳақида маълумот берилди  2 21:15Ўзбекистон Суперкубоги. "Нефтчи" — 2026 йилги Ўзбекистон Суперкубоги соҳиби.  231 20:58АПЛ. "Манчестер Юнайтед" "Астон Вилла"ни мағлуб этди ва учинчи ўринга чиқиб олди  19 20:38Финалиссима УЕФА ва КОНМЕБОЛ қарори билан бекор қилинди. Нега?  7 18:03​"Бобур Арена" Суперкубокка тайёр!  15 17:01Марушич: “Фаворитмиз? Бугун бир лаҳза ҳаммасини ҳал қилиб юбориши мумкин”  3 16:49Ўзбекистон Суперкубоги: дублга эришган футболчиларни биласизми?  3 16:09Сардор Собирхўжаев: “80-90 фоиз легионер мураббий ва футболчилар Суперлигани жуда кучсиз деб ўйлаб келишади”  5 15:39Пётр Пажишек: "Пахтакор"га келишим? Европадан ташқарида ўйнаб кўрмоқчи эдим"  4

Ойбек Қиличев: “Пахтакор"нинг пешқадамлигидан хурсандман” Янгиликлар

Ойбек Қиличев: “Пахтакор"нинг пешқадамлигидан хурсандман”

"Пахтакор"га тегишли бўлган Ойбек Қиличев БАА чемпионати вакили "Ал Шааб"да ижарада ўйнади. Тошкентга қайтиб келган ярим ҳимоячидан баъзи саволларга жавоб олдик.
- Ойбек, “Ал Шааб”даги фаолиятингиз ҳақида нима дея оласиз? Жамоа қуйи лигага тушиб кетди. Бунинг сабаби нимада?
- Фаолиятимда биринчи марта хориж клубида ўйнаш имкониятига эга бўлдим. Бундан хурсандман. Чунки бошқа футбол услуби билан танишиш, бегона муҳим ва шароитга мослашиш кейинчалик асқотади. Шу тарафлари мен учун фойдали бўлди. Афсуски, “Ал Шааб” юқори лигада ўрнини сақлаб қола олмади. Бу яхши эмас. Бир қатор ўйинларда омадимиз келмади. Устунлик қилган пайтларимизда ҳам очколарни қўлдан чиқардик. Бунда бутун жамоа айбдор. Ғалабада ҳам, мағлубиятда ҳам ҳар бир футболчи айбдор саналади. Имкон қадар мураббий айтган кўрсатмаларини бажаришга интилдик. Балки, маҳаллий ўйинчиларнинг натижа учун унчалик қайғурмаслиги бунга сабабдир. Жамоада шундай эдики, маҳаллий футболчилар учун учрашув натижаларининг фарқи йўқ эди. Улар футболни шунчаки завқ олиш учун ўйнашаётгандек таассурот қолдиради. Лекин айнан шу ҳолат салбий натижаларга олиб келди деб айтмоқчи эмасман. Аввалроқ айтганимдек, бунда жамоадаги барчанинг айби бор.



- “Ал Шааб” билан тузилган ижара шартномаси тугадими?

- Ҳозирча йўқ. Шартнома 30 июнга қадар амал қилади. Шу сабабли ҳозирча бу муддат якунланишини кутаман. БААда мавсум якунлангани сабабли Тошкентга қайтиб келдим.

- Кейин “Пахтакор”да ўйнашни давом эттирасизми?

- Бу масала ҳозирча тўла ҳал этилмади. Агар жамоа раҳбарияти фаолиятимни хорриж клубида давом эттиришимни айтса, унда яна легионер мақомида қоламан. “Пахтакор”га қайтишим зарурлигини айтишса, унда иккинчи даврадан яна қадрдон клубим учун майдонга тушаман. Ҳуқуқий жиҳатдан “Пахтакор”га тегишлиман. Шунинг учун раҳбарлар қабул қилган қарорга ҳурмат билан қарайман.



- Ўзбекистон чемпионатидаги натижаларни кузатиб бордингизми?
- Ҳа. Ҳар бир тур натижалари, жамоаларнинг кўрсаткичларини интернет орқали кузатиб бордим. “Пахтакор”нинг бу йил чиройли ва ҳужумкор футбол намойиш этиб, пешқадам бўлиб тургани мени ҳам хурсанд қилмасдан қўймади. Аввалги йилларда ёшларга ишонч билдирилганди. Бу эса ўз самарасини беришни бошлади. Клуб академиясидан асосий таркибгача бўлган йўлни босиб ўтган футболчилар жамоавий ўйинни кучайтириб боришмоқда. Чемпионлик учун кураш ўтган мавсумда бўлганидек 4 жамоа ўртасида кечса керак. “Пахтакор”, “Локомотив”, “Насаф” ва “Бунёдкор” қолган жамоалардан савия бўйича устунроқ.
 
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика