

Биринчи чорак финалда Япония Эрон устидан 3:0 ҳисобида зафар қучгани ҳақида хабар бергандик. Иккинчи чорак финалда мусобақа мезбони Қатар олимпиячилари КХДР устидан 2:1 ҳисобида устун келишди ва ярим финалга йўлланма олишди.
Ўйиннинг 6-дақиқасида Афиф белгиланган пенальтидан сўнг ҳисобни очди. 90+2-дақиқада корейслар ҳисобни тенглаштиришга муваффақ бўлишди.
Қўшимча бўлимнинг бошида Асад томонидан урилган гол Қатарга ғалаба келтирди.
Қатар - КХДР 2:1
Голлар: Афиф 6 пенальти, Асад 92 - Со Кйонг Жин 90+2



