

Мусобақа мезбонлари Қатар олимпия терма жамоаси бу сафар Эрон олимпия терма жамоаси устидан ғалабага эришишди.
Учрашувнинг 35-дақиқасида қатарлик Аҳмед Аллаэлдин ҳисобни очган бўлса, 56-дақиқага келиб Абдулкарим Ҳассан орадаги фарқни иккитага етказди.
Учрашувнинг сўнгги дақиқасида Али Карими эронликларнинг ягона голини киритди.
"A" гуруҳи, 2-тур.
Эрон (U-23) - Қатар (U-23) 1:2
Голлар: Али Карими (90) - Аҳмед Алааэлдин (35), Абдулкарим Ҳассан (56)



