ОФК Тартиб-интизом қўмитаси қарорлари

Xayrulla Xoliqov
3 апр 2018
Осиё чемпионлар лигаси пайтида йўл қўйилган баъзи хатолар сабаб айрим клублар жаримага тортилди.

ОФК тартиб-интизом қўмитаси бу йилги ОЧЛ ўйинларида моддий жаримага тортилган клубларни ва нима сабабданлигини маълум қилди.  

Мусобақа: Осиё чемпионлар лигаси
Жазога тортилди: "Тианжин Куанжиан" (Хитой)
Қанча миқдорда: 1,000 АҚШ доллари
Нима сабабдан: Учрашув протоколини белгиланган вақтдан 7 дақиқа кечикиб тўлдиргани учун

Мусобақа: Осиё чемпионлар лигаси
Жазога тортилди: "Ульсан Хюндай" (Ж.Корея)
Қанча миқдорда: 1,000 АҚШ доллари
Нима сабабдан: Учрашув протоколини белгиланган вақтдан 8 дақиқа кечикиб тўлдиргани учун

Мусобақа: Осиё чемпионлар лигаси
Жазога тортилди: "Бурирам Юнайтед" (Таиланд) футболчиси Жаккапахан Каевпром
Қанча миқдорда: 1,000 АҚШ доллари
Нима сабабдан: Ўйин пайтида ҳакам шаънига номақбул сўзларни айтгани учун

Мусобақа: Осиё чемпионлар лигаси
Жазога тортилди: "Ал Жазира" (БАА)
Қанча миқдорда: 12,500 АҚШ доллари
Нима сабабдан: Ўйиндан олдинги матбуот анжуманига асосий таркиб футболчисини олиб бормагани учун

Мусобақа: Осиё чемпионлар лигаси
Жазога тортилди: "Ал Гарафа" (Қатар)
Қанча миқдорда: 4,000 АҚШ доллари
Нима сабабдан: "Пахтакор"га қарши ўйиндан бир кун олдинги расмий машғулотни ўз вақтида бошламагани учун

Мусобақа: Осиё чемпионлар лигаси
Жазога тортилди: "Ал Васл" (БАА)
Қанча миқдорда: 1,000 АҚШ доллари
Нима сабабдан: "Ал Садд" билан ўйиндан кейин футболчилар майдон марказида рақиб жамоа аъзолари билан қўл сиқишмагани учун

Мусобақа: Осиё чемпионлар лигаси
Жазога тортилди: "Тианжин Куанжиан" (Хитой)
Қанча миқдорда: 1,500 АҚШ доллари
Нима сабабдан: Ўйин пайтида мухлислар майдонга ҳар хил лента ва бошқа нарсаларни отгани учун

Мусобақа: Осиё чемпионлар лигаси
Жазога тортилди: "Шанхай Шенхуа" (Хитой)
Қанча миқдорда: 5,000 АҚШ доллари
Нима сабабдан: Ўйиндан олдинги чигалёзди машқлар пайтида мухлислар майдонга қарата баклажка отгани учун

Мусобақа: Осиё чемпионлар лигаси
Жазога тортилди: "Ал Аҳли" (С.Арабистони)
Қанча миқдорда: 6,000 АҚШ доллари
Нима сабабдан: Ўйин пайтида мухлислар икки бор майдонга турли хил нарсалар отгани учун

Мусобақа: Осиё чемпионлар лигаси
Жазога тортилди: "Ал Ҳилол" (С.Арабистони)
Қанча миқдорда: 3,000 АҚШ доллари
Нима сабабдан: Мухлислар ўйин охирида майдонга қарата баклажка отгани учун

Мусобақа: Осиё чемпионлар лигаси
Жазога тортилди: "Тианжин Куанжиан" (Хитой)
Қанча миқдорда: 3,000 АҚШ доллари
Нима сабабдан: "Чонбук Хюндай" билан баҳсдан олдин аккредитацияси йўқ киши майдонга тушгани учун


Xayrulla Xoliqov Муаллиф
Манба: the-afc.com