UZ

Сўнгги янгиликлар

23:06Анчелотти Бразилия термасининг сардори ким бўлишини маълум қилди  0 22:43Исроил нега мусобақалардан четлатилмаяпти? Инфантино жавоб берди  7 22:14Игорь Иванович Химич — “Нефтчи” футбол академияси директори  1 21:55Чақир, Мбаппе, Хойлунд - ЕЧЛда ҳафта рамзий термаси маълум қилинди  0 21:31ЎФА Фабио Каннаварога қанча муддатли шартнома таклиф қилган? Тимур Кападзенинг термадаги тақдири нима бўлади?  42 21:13Фабрицио Романо: Ўзбекистон термасини "Олтин тўп" соҳиби бошқаради  55 20:56ЕЧЛда ҳафта футболчиси маълум қилинди  2 20:25Гаиска Мендьета: "Хави МЮда ишлашга ўзини тайёрлаб келмоқда"  2 19:53"Парма" ҳужумчиси Англиянинг учта клуби эътиборига тушди  1 19:30Терма жамоа дарвозабони, Қосимовни ютган мураббий, 21 ёшли футболчи — Суперлигада 23-турнинг энг яхшилари   7 19:13Тўрақулов, Искандеров, Ҳожимирзаев, Сергеев ва бошқалар... Суперлига 23-тур рамзий терма жамоаси  2 18:50Ўзбекистон Озарбайжон билан биргаликда Жаҳон чемпионатига мезбонлик қилади!  17 18:36"Арсенал" Сакага ҳафтасига 322 000 евро тўлашга тайёр  3 18:08Жиру: "Европа Лигаси биз учун жуда муҳим"  1 17:40Ла Лига "Атлетико" – "Реал" учрашувида янграган ҳақоратомуз сўзларни қоралади  0

ОФК Осиё юлдузлари қаторига Отабек Шукуровни ҳам қўшди Янгиликлар

ОФК Осиё юлдузлари қаторига Отабек Шукуровни ҳам қўшди

Маълумки, 7-27 апрель оралиғида Осиё чемпионлар лигасининг Ғарб минтақаси гуруҳ ўйинлари ўтказилади.

Бу йил Ғарб минтақасининг барча бешта гуруҳ учрашувларига Саудия Арабистони мезбонлик қилади. Баҳслар Ар Риёд, Жидда, Бурайда ва Даммам шаҳарларида бўлиб ўтади. 

Мусобақа старти олдидан ОФК сайти Осиё легионер юлдузларига бағишлаб мақола чоп этди ва ўзини кўрсатиши кутилаётган ўйинчилар орасига ҳамюртимиз Отабек Шукуровни ҳам қўшди.

ОФК бу рўйхатда 6 нафар футболчини келтириб ўтган ва Отабек Шукуровга шундай таъриф берган: Ўзбекистонлик ярим ҳимоячи Отабек Шукуров "Шаржа" клубидаги энг муҳим ўйинчилардан бири ҳисобланади. Шукуров ҳисобида "Шаржа" либосида 214та ўйин бор ва ҳали ҳеч бир легионер "Шаржа" тарихида бундай натижа кўрсатмаган. 

2018 йил "Бунёдкор"дан "Шаржа"га кўчиб ўтган моҳир футболчи қисқа вақт оралиғида шаржалик мухлислар меҳрини тўлиқ қозона олди. 2018/2019 йилги мавсумда "Шаржа" мамлакат чемпиони бўлишида Отабек Шукуровнинг қўшган ҳиссаси катта. У шу пайтгача ўз клуби сафида ОЧЛда 12 бор майдонга тушган. 

ОФК сайти ҳамюртимиз билан бир қаторда яна қуйидаги футболчиларга ҳам эътибор қаратган. Улар орасида Нам Таи Хи, Мартин Бойл каби юлдузларнинг бўлиши эътиборга лойиқ.  


Отабек Шукуров - Ўзбекистон

Клуби: "Шаржа" (БАА)


Жанг Хюн Су - Жанубий Корея

Клуби: "Ал Ҳилол" (Саудия Арабистони)


Аҳмад Нуруллоҳи - Эрон

Клуби: "Шабаб Ал Аҳли" (БАА)


Саед Эзатолаҳи - Эрон

Клуби: "Ал Гарафа" (Қатар)


Нам Таи Хи - Жанубий Корея

Клуби: "Ал Дуҳайл" (Қатар)


Мартин Бойл - Австралия

Клуби: "Ал Файсали" (Саудия Арабистони)


P.S. "Шаржа" ОЧЛ гуруҳ баҳсларини Саудия Арабистони пойтахти Ар Риёдда "Ал Ҳилол" (Саудия Арабистони), "Ал Райан" (Қатар) ва "Истиқлол" (Тожикистон)га қарши ўтказади.




Рейтинг: +10   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика