ОФК маслаҳатчи Навоийга ташриф буюрди
18 окт 2017 10:28
Янгиликлар
ОФК маслаҳатчи Навоийга ташриф буюрди
Кеча Осиё Футбол Конфедерациясининг стратегик режалаштириш, маркетинг ва инфратузилма масалалари бўйича йўриқчиси Эльнур Мамедов ва ЎФФ маркетинг бошқармаси бошлиғи Бахтиёр Маметов ҳамроҳлигида Навоий шаҳрига ташриф буюрди.
Меҳмонлар “Қизилқум” жамоасининг уй учрашувлари ўтказиладиган Ёшлар спорт мажмуасида бўлишди. Ташриф давомида меҳмонлар стадионда футболчилар, мухлислар учун яратилган шароитлар билан яқиндан танишишди. Эльнур Мамедов футбол майдони чимини кузата туриб, уннинг ҳолатига юқори баҳо берди. Ўзининг бу борадаги тажрибалари билан ўртоқлашди.
Шундан сўнг клубнинг маркетинг, матбуот хизмати ва бошқа бўлим ходимлари иштирокида давра суҳбати ўтказилди. Самимий ва дўстона руҳда ўтган суҳбат чоғида, ОФК ва ЎФФ вакиллари келгусида клубнинг маркетинг ишларини янада ривожлантириш борасида керакли маслаҳат ва тавсияларини беришди.




Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
ОЧЛ-2. "Андижон" Қатарда "Ал Аҳли"га ютқазди ва мусобақа билан хайрлашди
Элит ОЧЛ. "Насаф" "Ал Иттиҳод"га кичик ҳисобда ютқазиб, плей-оффга чиқиш имкониятини йўқотди
Breaking! Ўзбекистоннинг ЖЧдаги рақиби Португалия Эрон билан ўйнайди
"Барселона" собиқ президенти: "Бизда Месси, Хави ва Иньеста борлиги учун ғалаба қозонганмиз. Ёки Европада ҳам Негрейра ғалаба қозониб берганми?"
Фикрлар