ОФК кубоги. "Вьеттел" мағлубиятга учради, Абдумўминов тўлиқ ўйнади

Оқил Абдубарноев
10 авг 2022
ОФК кубоги плей-офф босқичининг 1/16 финалидан ўрин олган "Вьеттел" — "Куала-Лумпур" учрашуви якунланди.

Учрашувнинг асосий вақтида ҳисоб очилмади. Пенальтилар сериясида эса малайзияликларнинг қўли баланд келди. 

Қайд этиш жоиз, мезбонлар таркибида ўзбекистонлик ярим ҳимоячи Жаҳонгир Абдумўминов тўлиқ ҳаракат қилди ҳамда 89-дақиқада огоҳлантирилди.

"Вьеттел" — "Куала-Лумпур" 0:0 (пенальтилар серияси — 5:6)


Оқил АбдубарноевМуаллиф
Манба: championat.asia