ОФК Кубоги. "Насаф" – "Aҳал" ўйини олди расмий тадбирлар ҳақида маълумот

Tolibjon Qosimov
23 авг 2021
Хабарингиз бор, 25 август куни "Насаф" жамоаси ОФК Кубоги доирасида ўз юришини давом эттиради.

24 август куни эса учрашувга оид расмий тадбирлар бўлиб ўтади. Қуйида 24 август куни бўлиб ўтиши керак бўлган тадбирлар ҳақида маълумот берамиз.

24.08.2021

11:00. Иккала жамоа вакиллари  ҳамда учрашув расмийлари иштирокида митинг.

12:00. "Aҳал" жамоаси бош мураббийи ва футболчиси иштирокида матбуот анжумани.

12:30. "Насаф" жамоаси бош мураббийи ҳамда футболчи иштирокида матбуот анжумани.

17:00. Учрашув комиссари билан биргаликда "Марказий" ўйингоҳ тайёргарлигини текшириш.

18:30. "Насаф" жамоасининг беллашув олди сўнгги машғулоти.

20:00. "Aҳал" жамоасининг беллашув олди сўнгги машғулоти.

Эслатма: Ҳар иккала жамоа машғулотлари ОAВ учун 15 дақиқа очиқ бўлади. ОФК Кубоги учун аккредитациядан ўтган ОAВ ҳодимлари ўз рухсатномаларини эртанги матбуот анжуманидан олдин олишлари мумкин бўлади.


Tolibjon QosimovМуаллиф
Манба: "Насаф" матбуот анжумани