ОФК кубоги. Фомин жамоаси дуранг ўйнади

Narzulla Saydullayev
5 апр 2017
ОФК кубоги 4-туридан ўрин олган баҳслар бўлиб ўтди.

Уммонинг "Саҳам" клуби ўз уйида Иорданиянинг "Ал Виҳдат" клубини қабул қилиб 1:1 ҳисобидаги дуранг ўйнади.

Максимилиан Фомин учрашувда мезбонлар сафида тўлиқ ўйнади. "Саҳам" 4та ўйиндан 4 очко тўплаб гуруҳда учинчи ўринда бормоқда.

Гуруҳда "Ал Виҳдат" 8 очко билан биринчи, Баҳрайннинг "Ал Муҳаррақ" клуби 7 очко билан иккинчи ва Ливаннинг "Нажма" клуби 3 очко билан тўртинчи ўринда бормоқда.

"Саҳам" - "Ал Виҳдат" 1:1
Голлар:
Жилдемар 28 - Файсал 84



Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: championat.asia