ОФК кубоги-2021. Бугун "Насаф" Марказий Осиё минтақаси финалида ўйнайди

Narzulla Saydullayev
25 авг 2021
Бугун ОФК кубогининг Марказий Осиё минтақасида финал учрашуви бўлиб ўтади.

Унда Ўзбекистоннинг "Насаф" клуби Туркманистоннинг "Аҳал" клуби билан тўқнаш келади. Учрашув Қаршидаги "Марказий" стадионда ўтказилади. Баҳс соат 20:00да бошланади ва стадионга томошабинлар киритилмайди.

Кеча ҳар иккала жамоа бош мураббийлари ўйинолди матбуот анжуманида қатнашишди.

Рўзиқул Бердиев: "Суперлигадаги натижаларимиз эртага футболчиларнинг кайфиятига таъсир қилмайди"        

"Қаршига шунчаки келганимиз йўқ". "Аҳал" бош мураббийи Бегенч Гараев иштирокидаги матбуот анжумани        


Кечки пайт эса жамоалар ўйинолди расмий машғулотни ўтказишди.

Фото. ОФК кубоги-2021. "Насаф"нинг ўйинолди расмий машғулотидан ГАЛЕРЕЯ         

Фото. ОФК кубоги-2021. "Аҳал"нинг "Насаф"га қарши ўйинолди расмий машғулотидан ГАЛЕРЕЯ        


“Насаф” (Ўзбекистон) – “Aҳал” (Туркманистон)
25 август 2021 йил. Қарши. "Марказий" стадион. 20:00 (УзРепорт ТВ)
Бош ҳакам:
Муҳаммад Холид Aл Ҳоиш (Саудия Aрабистони)
Қанот ҳакамлари: Aбдулраҳим Ҳабиб Aлшаммари (Саудия Aрабистони), Ёсир Aбдулла Aлсултон (Саудия Aрабистони).
Захира ҳаками: Холид Солиҳ Aлтураис (Саудия Aрабистони)
Назоратчи: Ҳуссаин Ғаданфери (Қувайт)
Тиббий ва инфекция назорати офицери: Фаррух Aвезов (Тожикистон)
Комиссар: Давлатманд Исломов (Тожикистон).
Маҳаллий координаторлар: Жаҳонгир Раҳматуллаев, Зохиржон Aкрамхонов.


"Насаф"нинг туркман клубларига қарши статистикасини биласизми?        





Ушбу баҳс ғолиби Интер Зонал ярим финалга чиқади ва Ҳиндистоннинг "Моҳун Баган" клуби билан ўз майдонида ўйнайди.



Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: championat.asia