UZ

Сўнгги янгиликлар

18:25Инсайд тасдиқланди: "Нефтчи" Виталий Левченко билан хайрлашганини маълум қилди  6 18:17"Пахтакор" академияси Ўзбекистон рекордини ўрнатди  0 18:07Душан Мийич: "Ўзбекистон Суперлигасида сифатли майдонлар кўпайди"  0 17:39Манба: "Олимпик" "яшайди"  2 17:17"Нефтчи" Левченко билан хайрлашди  19 16:53Манба: "Нефтчи" етакчиси жамоада қолади  3 16:23Неймар Винисиусга "Реал"даги келажаги бўйича маслаҳат берди  4 15:56Тони: "Аллегри — сеҳргар"  0 15:28Расман: Тимур Кападзе — "Навбаҳор" бош мураббийи!  54 14:59Слот: "Салоҳ "Ливерпуль" учун ниҳоятда муҳим ўйинчи ва келажакда ҳам шундай бўлиб қолади"  1 14:25Исак "Ливерпуль" сафидаги биринчи голи ҳақида: "Бу лаҳзани узоқ вақт кутишга тўғри келганини тушунаман"  0 13:58Артета: "Руҳий ва жисмоний жиҳатдан мураккаб ҳафтани ўтказдик"  1 13:32Мареска: "Биз тўғри йўналишда ҳаракат қилаётганимизни кўрсатдик"  2 13:03Винисиус "Реал"дан кетадими? АПЛ клубининг қизиқиши ортиб бормоқда  7 12:32Эшитдик-да! "Навбаҳор" тез орада янги мураббийни таништиради  47

ОФК ҳозирча тасдиқлагани йўқ, лекин U-23 Осиё чемпионатига саралаш Ўзбекистонда ўтиши мумкин Янгиликлар

ОФК ҳозирча тасдиқлагани йўқ, лекин U-23 Осиё чемпионатига саралаш Ўзбекистонда ўтиши мумкин

Таниқли мутахассис Алишер Никимбаев ўзининг телеграм каналида қизиқ пост қолдирди.

Гап шундаки, шу йилнинг 25-31 октябрь кунлари Қувайтда U-23 Осиё чемпионатига саралаш "D" гуруҳи ўйинлари бўлиб ўтиши белгилаб қўйилган. Бу гуруҳда Ўзбекистон, Саудия Арабистони, Бангладеш ва Қувайт жамоалари ўрин олган. 

Алишер Никимбаевнинг "Футболиум" телеграм каналида шундай пост чиқди: "Қувайт футбол ассоциацияси 23 ёшгача Осиё чемпионати "D" гуруҳи ўйинларини қабул қила олмайди. Шу боис ОФК зудлик билан янги мезбон қидирмоқда ва ўйинларни ўтказиш таклифи бўйича Ўзбекистон ва Саудия Арабистонига чиққан". 

Бизга маълум бўлишича, Тимур Кападзе бошчилигидаги бўлажак Ўзбекистон олимпия терма жамоасининг 22 октябрь куни саралаш баҳсларида қатнашиш учун Қувайтга йўл олиши кутилганди. Бироқ Қувайт мезбонликдан бош тортган бўлса, сафар бекор қилинади ва шунда катта эҳтимол билан ўйинлар бизда ёки Саудия Арабистонида ўтказилади. 

Лекин ОФК ҳозирча Қувайт мезбонликдан бош тортгани ҳақида расмий хабар бергани йўқ. Бироқ ташкилот томонидан саралаш баҳсларига мезбонлик қилиш бўйича ЎФАга мурожаат келиб тушган ва ҳозир бу борада ишлар олиб борилмоқда. Агар ЎФА розилик берса, саралаш учрашувлари бизда ўтиши мумкин ёки Саудия Арабистони қабул қилишга тайёрлигини билдирса, унда Тимур Кападзе жамоаси Саудияга йўл олади. 

Эслатиб ўтамиз, навбатдаги U-23 Осиё чемпионати 2022 йилнинг 1-19 июнь кунлари Ўзбекистонда ўтказилади. 


"D" гуруҳи саралаш ўйинлари тақвими:

25 октябрь. Саудия Арабистони - Ўзбекистон

25 октябрь. Бангладеш - Қувайт

28 октябрь. Ўзбекистон - Бангладеш

28 октябрь. Қувайт - Саудия Арабистони

31 октябрь. Саудия Арабистони - Бангладеш

31 октябрь. Қувайт - Ўзбекистон

Рейтинг: +7   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика