ОФК болалар ва оммавий футбол кунига бағишланган футбол фестивали ўтказилади

Narzulla Saydullayev
16 май 2014
16 май, жума куни Ўзбекистон Футбол Федерацияси сунъий қопламали майдонида 2006-2007 йилларда туғилган ўғил болалар ва 2000-2002 йилларда туғилган қизлар ўртасида ОФК футбол фестивали бошланди.
Икки кун давом этадиган ушбу фестивал Осиё Футбол Конфедерцияси болалар ва оммавий футбол кунига бағишланган.

Қайд этиш жоиз, ОФК фестивали ёш спортчиларга катта спорт йўлида илк қадамларни қўйишга, шунингдек, уларни ОФК байроғи остида ўтадиган бўлажак мусобақаларга тайёрлаш имконини беради.

Суратлар муаллифи - Ҳасан Пирмуҳамедов (ЎФФ матбуот хизмати).


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: the-uff.com