

Австралия - Сурия учрашувида Австралия терма жамоаси дарвозабонлар мураббийи Йоханнес Корнелис Антониус Сегрес (Ханс Сегрес) рақиб захира ўриндиғи томонига қараб номақбул сўзларни айтганди. Ушбу ҳаракати учун мураббий 10000 АҚШ доллари жарима тўлайдиган бўлди. Бундан ташқари у Ўзбекистон билан ўйинда терма жамоа билан бирга бўла олмайди.
Эслатиб ўтамиз, олдинроқ ОФК ўзбекистонлик ҳимоячи Егор Кримецни 5000 АҚШ доллари миқдорида жаримага тортган эди.



