UZ

Сўнгги янгиликлар

08:56"Насаф" футболчиси фаолиятини Тошкент жамоасида давом эттиради  0 08:28Sofascore. Кечаги учрашувдан сўнг "Бургутлар" неча баҳога лойиқ кўрилди?  0 08:25ОЧЛ-2. “Ал-Аҳли” - “Андижон” 2:0  1 07:59Расман. Ўзбекистон чемпиони "Қўқон-1912" билан шартнома имзолади  3 07:32Самвел Бабаян: “Сабр қилсак, “Андижон” фахрланадиган даражадаги жамоага айланади”  15 00:50Расман: Ренан Лоди Бразилия клубига ўтди  0 00:20Флик "Барса" билан шартномасини 2028 йилгача узайтириш масаласини муҳокама қилади  0 23:55Ла Лигада декабрь ойининг энг яхши ўйинчиси бўлишга номзодлар номи маълум қилинди  2 23:34ОЧЛ-2. "Ал Насср" "Ал Завраа" устидан йирик ҳисобда ғалаба қозонди. "Истиқлол" "Ал Муҳаррақ"дан устун келди  1 23:07ОЧЛ-2 "Аркадағ" ўз уйида "Ал Ҳалдия"ни мағлубиятга учратиб, плей-офф босқичига йўл олди!  18 22:55ОЧЛ-2. "Андижон" Қатарда "Ал Аҳли"га ютқазди ва мусобақа билан хайрлашди  139 22:36Фабрегас: "Реал"даги исталган ўйинчи майдонга тушишга лойиқ. Алонсога қийин"  2 21:45Жавоҳир Сидиқов "Насаф" билан хайрлашди  7 21:22Ван де Вен оғир жароҳат етказгани учун Исакдан кечирим сўради  1 20:52Аморим Фернандеш ва Майну "Ньюкасл"га қарши ўйнамаслигини маълум қилди  0

ЎФА Фахрийлар кенгаши раиси Наримон Жалолов 88 ёшида вафот этди Янгиликлар

ЎФА Фахрийлар кенгаши раиси Наримон Жалолов 88 ёшида вафот этди

Championat.asia сайти Наримон Жалоловнинг вафоти муносабати билан марҳумнинг яқинларига чуқур ҳамдардлигини билдиради.

Наримон Жалолов 13 ёшидаёқ футбол ўйнашни бошлаган. Ўша кезларда Жалолов Тошкентнинг “Спартак” жамоаси аъзосига айланиб спорт жамиятлари ўртасида ўтказилган биринчиликда ғолиб чиққан ҳолда ғалабали ва муваффақиятли даврни бошлаган эди.

Тошкент шаҳри ва вилоятдаги футбол тараққиётида ҳам Наримон Жалоловнинг ҳизматлари беқиёсдир. Аёнан шу инсоннинг саъй-ҳаракатлари остида Чирчиқ, Оққўрғон, Бекобод ва Олмалиқ шаҳарларида стадионлар барпо этилган. 37-ёшли Жалолов 1968-йилда ўзбек футболининг байроқдори Тошкентнинг “Пахтакор” клубига ҳам бошлиқ сифатида фаолият юритган. Ўшанда пахтакорчилар Собиқ Иттифоқ Кубогининг финалигача етиб борган эди.

Наримон Жалолов 1992 йилда ЎФФ вице-президенти этиб тайинланган. Сўнгги йилларда ЎФА Фахрийлар кенгаши раиси сифатида ишлаб келмоқда. Наримон Жалолович "Ўзбекистонда хизмат кўрсатган мураббий", "Шуҳрат" медали, ЎФА кўкрак нишони соҳиби.

23 сентябрь куни Наримон Жалолович 89 ёшга тўлар эди...

Жаноза бугун соат 15:00да Наримон Жалоловнинг уйида ўқилади.


Рейтинг: -2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика