ЎФА Туркиянинг етакчи қурилиш компаниялари билан учрашув ўтказди. Унда Янги Тошкент Марказий футбол ўйингоҳини бўйича лойиҳалар тақдим этилди
19 ноя 2025 23:28
Янгиликлар
ЎФА Туркиянинг етакчи қурилиш компаниялари билан учрашув ўтказди. Унда Янги Тошкент Марказий футбол ўйингоҳини бўйича лойиҳалар тақдим этилди
Мазкур учрашув давомида Туркиянинг йирик қурилиш компаниялари — "KOC Construction” ва “Bahadir Kul Architects” вакиллари Ўзбекистонда барпо этилиши режалаштирилаётган Янги Тошкент Марказий футбол ўйингоҳи бўйича ўзларининг концептуал лойиҳаларини тақдим этдилар.
Тақдимот жараёнида меҳмонлар стадионнинг архитектура ечимлари, конструктив имкониятлари, мухлислар учун яратиладиган замонавий инфратузилма ва хавфсизлик тизимлари, шунингдек, спортчилар ҳамда техник ходимлар учун мўлжалланган ички мажмуалар ҳақида батафсил маълумот бердилар.
ЎФА раҳбарияти лойиҳа бўйича ўз таклиф ва тавсияларини билдириб, стадион қурилишида барча техник меъёрлар ва жараёнларнинг ФИФА талабларига тўлиқ мос бўлиши зарурлигини алоҳида таъкидлади. Шунингдек, мухлислар, мутахассислар ва ОАВ вакиллари учун энг замонавий шароитлар яратилиши лозимлиги қайд этилди.
Учрашув якунида томонлар келгусида ҳамкорликни давом эттириш ва лойиҳани янада такомиллаштириш юзасидан келишиб олдилар.
Маълумот учун, "KOC Construction” компанияси яқиндагина Терма жамоалар миллий марказини қуриб, топширганди. “Bahadir Kul Architects” компанияси "Коня", "Фрайбург" каби стадионлар лойиҳаларининг муаллифи ҳисобланади.

Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
U-23 Осиё Кубоги. Эрон билан дуранг ўйнадик. Гуруҳдан чиқиш масаласи охирги турга қолди
"Барселона" Испания Суперкубоги финалида "Реал"ни мағлуб этиб, бош совринни қўлга киритди
Бугун Испания Суперкубоги финали доирасида “Эл класико” бўлиб ўтади
Эронга қарши учрашувдан сўнг Равшан Ҳайдаров нималар деди?
Фикрлар
Пахтакор стададионини бунёд бўлиши жамоа халқ жамоаси дейишга ёки Ортиқхӯжаев жамоаси дейилишига мутлоқо асос бўла олмаӣди.