UZ

Сўнгги янгиликлар

07:30ОКМК сардори Тошкент жамоасига ўтиши мумкин  0 03:03Ла Лига. "Реал" меҳмонда "Жирона"ни мағлуб эта олмади  28 02:58А Серия. "Наполи" Римда "Рома"ни мағлуб этди  1 01:25Микель Артета: "Чемпион бўлишни истасак, шу руҳни сақлаб қолишимиз керак"  4 01:15Cамвел Бабаян — "Андижон" бош мураббийи  23 00:33Спаллетти "Ювентус" учун рекорд ўрнатди  2 00:07ОКМК сўнгги турда Олмалиқда "Машъал"ни мағлуб этган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  0 23:30АПЛ. Қизиқарли кечган "Челси" ва "Арсенал" жамоалари ўртасидаги Лондон дербисида дуранг қайд этилди, "аристократлар" ўйиннинг катта қисмини ўн киши бўлиб ўтказишди  42 23:17"Андижон" сўнгги турда "Бунёдкор"ни мағлуб этган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  0 22:25Исак "Ливерпул" сафидаги дебют голини урди  4 21:34"Реал" 50 млн евролик трансферни амалга оширишга тайёр  8 21:00АПЛ. "Ливерпуль" Лондонда "Вест Хэм"ни мағлуб этди  7 20:56А Серия. "Интер" Лаутаронинг дубли эвазига меҳмонда "Пиза"ни мағлуб этди  2 20:05Савиньо қишда "Манчестер Сити"ни тарк этиши мумкин  2 19:22Рэшфорд "Барселона"ни тарк этиб, ПСЖга ўтиши мумкин   4

ЎФА ҳамда Тожикистон футбол федерацияси ҳакамлик борасида яқин ҳамкорликни йўлга қўймоқда Янгиликлар

ЎФА ҳамда Тожикистон футбол федерацияси ҳакамлик борасида яқин ҳамкорликни йўлга қўймоқда

Бугун Тожикистон футбол федерацияси ҳакамлар департаменти раҳбари Рустам Абдуллоев ЎФА меҳмони бўлди.

"Дастлаб ЎФА биринчи вице-президенти Равшан Эрматов мамлакатларимиз ўртасида яқин қўшничлик алоқалари ҳамда футболни ривожлантириш борасида ҳаракатлар янги босқичга чиққанидан мамнун эканлигини билдирди. Ўз навбатида Абдуллоев янги истиқболли лойиҳаларни биргаликда амалга оширишга тайёр эканлигини айтди. 

Шундан сўнг ТФФ ҳакамлар департаменти раҳбари ва ЎФА ҳакамлар бўлими бошлиғи Эркин Бахтиёров ўзаро ҳамкорлик меморандумини имзолашди. 

Ушбу меморандум асосида кўплаб истиқболли лойиҳаларни бирга амалга ошириш келишиб олинди. Хусусан, ўзаро тажриба алмашиш, ўзаро йиғинларини биргаликда ташкил этиш, Ўзбекистон ва Тожикистоннинг маҳаллий чемпионат учрашувларини бошқаришга ўзаро тажрибали ҳакамларни жалб этиш амалиётини йўлга қўйиш каби таклифлар мақулланди", – дейилади ЎФА расмий хабарида.

Рейтинг: +3   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика