UZ

Сўнгги янгиликлар

21:12Жуд Беллингем Англия терма жамоасида йил футболчиси деб тан олинди  0 20:40ОЧЛ-2. "Андижон" "Бобур Арена"да "Ал Аҳли" билан дуранг ўйнади  84 20:29Феде Вальверде кечаги ўйиндан кейинги айбловларга жавоб берди: "Суягим синган ҳолатларда ҳам ўйнаганман. Бу айбловлар мени хафа қилди"  1 20:00"Барселона" - ПСЖ — ҳужумчилар лазаретда, топ ярим ҳимоячилар тўқнашувида ким ғолиб бўлади?  6 18:36Адебайор Роналду ва Месси ҳақида: "Лео – энг буюклардан бири, лекин ҳатто гўримда ҳам Криштиануни танлайман"  15 17:44"Футбол олами". Пешқадамларга аталган 23-тур ҳақида   1 17:17Ўзбекистон терма жамоасининг октябрдаги иккинчи рақиби номи маълум бўлди  12 16:57"Қайрат" - "Реал" учрашуви сайтимиз фотографи нигоҳида (ФОТОГАЛЕРЕЯ)  1 14:19Антони МЮдаги ёзги давр ҳақида: "Менга ҳурматсизлик қилишди"  6 13:24Обамеянг – бир ўйиннинг учта голида иштирок этган ЧЛнинг энг кекса футболчиси  2 12:57Гюндоган "Галатасарой"нинг уйдаги ғалабаси ҳақида: "Ливерпуль" футболчиларидан бири менга келиб сўради: "Бу ерда доим шундай атмосфера бўладими?"  3 12:38Жейми Каррагер: "Виртцни "Ливерпуль" асосий таркибидан чиқариш керак"  3 11:51Нойер – журналистга "Пафос"нинг голи ҳақида: "Сиз дарвозабон бўлганмисиз?"  2 10:48The Telegraph АПЛнинг барча даврлардаги энг яхши мураббийлар рейтингини тузиб чиқди  12 10:18Гризманн "Атлетико" тарихидаги ушбу натижага эришган илк футболчига айланди  5

ЎФА бугунги ўйинларда ҳакамлар хатосиз ишлаганини маълум қилди Янгиликлар

ЎФА бугунги ўйинларда ҳакамлар хатосиз ишлаганини маълум қилди

Теглар :  Суперлига
ЎФА матбуот хизмати Суперлиганинг 7-тури доирасида 6 май куни бўлиб ўтган ўйинларда ҳакамлар натижага таъсир қилувчи жиддий хатолар қилмаганини маълум қилди.

"Coca-Cola Суперлигасининг 7-туридан ўрин олган учрашувлардаги айрим вазиятларга ЎзФҲМ мутахассислари изоҳ беришди.

Хусусан, “Навбаҳор” — “Бунёдкор” жамоалари ўртасидаги баҳснинг 39-дақиқасида мезбонлар футболчиси рақиб жарима майдончасига кириб келганда тўпга биринчи бўлди ва ҳимоячи уни аввал чап оёғи билан олд томондан, сўнг ўнг оёғи билан рақиб тиззасининг ортига контакт содир қилди. Ушбу вазиятда ҳакам 11 метрлик белгини кўрсатди. Мутахассислар фикрига кўра бу қарор тўғри бўлди.

Мазкур ўйиннинг 75-дақиқасида ҳаводан келган тўп “Бунёдкор” футболчисининг аввал елкасига, сўнг қўлига тегиб майдонни тарк этди. Тезкор динамикада бош ҳакам учун бу вазиятни кўриш мураккаб бўлгани сабаб, ҳолатни ВАР ҳакамлари кўриб чиқишди. Эҳтимолий пеналти учун ҳакам махсус мониторга таклиф қилинди. Вазиятни такрорий лавҳалар орқали кўрилгач, тўп аввал футболчининг елкасига, кейин эса қўлига теккани, қўл табиий ҳолатида эмаслиги сабаб пеналти белгилашга қарор қилди. Мутахассислар фикрига кўра ҳакам қарори тўғри бўлди.

Учрашувнинг 90+3 — дақиқасида “Бунёдкор” вакиллари бурчакдан тўпни ўйинга киритган вақтда жарима майдончаси ичида футболчилар йиқилди. Ҳакам бу вазиятда ҳимоячи ва ҳужумчи бир-бирини ушлаган деган қарорга келиб, ўйинни давом эттириш кераклигини кўрсатди. ВАР ҳакамлари ҳам ҳолатни кўриб чиққач бош ҳакам қарорини маъқулладилар. Мутахассислар фикрига кўра ушбу вазиятда ҳам ҳакамлар қарори тўғри бўлди.

Шунингдек, Тошкентда бўлиб ўтган “Сурхон” — “Қўқон-1912” жамоалари ўртасида кечган баҳснинг 82-дақиқасида қўқонлик футболчи рақиб жарима майдончаси ичида йиқилди. Ҳакам аввалига 11 метрлик нуқтани кўрсатди, бироқ ёрдамчи ҳакам уни ёнига чақириб, ҳолатни ўзи кўрган нуқтадан тушунтирди ва пеналтини бекор қилишни тавсия қилди. Ёрдамчи ҳакам кўрсатмасига кўра белгиланган пеналти бекор қилинди.

Вазият мутахассислар томонидан такрорий лавҳаларда кўриб чиқилгач, “Сурхон” футболчиси тўпга ўйнагани ва унинг оёғига ҳужумчи келиб урилгани кўрилди. Мутахассислар фикрича, бош ҳакамнинг эгаллаган позицияси унчалик ҳам яхши бўлмагани учун унга бу вазият пенальтидек кўринган бўлиши мумкин. Бу вазиятда ёрдамчи ҳакамнинг тавсияси тўғри бўлган ва якуний қарор тўғри чиқарилган.

Эслатма ўрнида шуни қайд этиш жоиз, учрашув давомида бош ҳакамнинг қарорига унинг ёрдамчилари ёки ВАР ҳакамлари ўзларининг тавсияларини бериш имкониятига эгалар", - деб ёзилади баёнотда.

Рейтинг: +2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика