ЎФА бўлим бошлиғи Испания ФФси томонидан ташкил қилинган мураббийлик курсларида таҳсил олмоқда
18 июн 2018 15:15
Янгиликлар
ЎФА бўлим бошлиғи Испания ФФси томонидан ташкил қилинган мураббийлик курсларида таҳсил олмоқда
Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси президенти ва Ўзбекистон футбол Ассоциацияси вице-президенти Умид Аҳмаджонов жорий йилнинг январь ойидаги Испания пойтахти Мадрид шаҳрига қилган ташрифи вақтида Испания футбол федерацияси техник директори Фернандо Йерро ва Мураббийлар тайёрлаш Қўмитаси директори Эдуардо Катурла билан учрашув ўтказган эди.
Ушбу учрашувда Ўзбекистон футбол Ассоциацияси ва Испания футбол федерацияси ўртасида ҳамкорлик қилиш бўйича келишувга эришилгани хақида аввал хабар бериб ўтган эдик.
Ҳозирда ушбу учрашувда имзоланган бир қатор келишувларга асосан Ўзбекистон футбол Ассоциациясининг футбол академиялари фаолияти бўлими бошлиғи Зокиржон Холиқов Испания Қироллик футбол федерацияси томонидан ташкил қилинаётган УЕФАнинг "А" лицензиясини берувчи интенсив мураббийлик курсларида таҳсил олмоқда.
Ўзбекистон футбол Ассоциацияси томонидан нафақат футболни ривожлантириш, балки ушбу соҳада фаолият кўрсатувчи мутахассисларни тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш йўлида амалга оширилаётган чора-тадбирлар мунтазам давом эттирилади.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Ла Лига. "Реал Мадрид" ўз уйида "Реал Бетис"га 5 та гол урди
АПЛ. "Ман Сити" "Челси"га қарши ўйинда 90+4 дақиқада тўп ўтказиб юборди ва ғалабани бой берди, Ҳусанов 51-дақиқада захирадан ўйинга қўшилди
Алижонов "Пахтакор"да қолиш учун йирик битимни рад этди
Ла Лига. "Барселона" сўнгги дақиқалардаги иккита гол эвазига "Эспаньол"ни мағлуб этди
Фикрлар