

Улар орасида Ўзбекистон U-19 - Саудия Арабистони U-19 учрашуви ҳам бор. ОФК бу баҳсда 7 нафар ўзбекистонлик футболчи сариқ карточка олгани учун ЎФАни 2730 АҚШ доллари миқдорида жаримага тортди. Ушбу жаримани ЎФА 30 кун ичида тўлаши лозим.
Маълумот учун, ушбу ўйин сўнггида иккала жамоа футболчилари муштлашиб кетишгани ҳақида Алишер Никимбаев ўз телеграм каналида ёзган эди. Бироқ бу муштлашув борасида ОФК ҳали якуний қарор қабул қилмаган.



