UZ

Сўнгги янгиликлар

06:40Европа Лигаси. "Вулверхэмптон" - "Олимпиакос" 1:0  0 06:35Европа Лигаси. "Базель" - "Айнтрахт Франкфурт" 1:0  0 06:30Европа Лигаси. "Севилья" - "Рома" 2:0  0 06:25Европа Лигаси. "Байер" - "Рейнджерс" 1:0  0 03:00Olamsport: Бектемир Мелиқўзиевнинг нокаутларидан видео, Забит UFC чемпионини жангга чорлади ва бошқа хабарлар  0 02:40"Ростов" президенти Шомуродовни 15 миллион еврога ҳам сотмоқчи эмас  9 02:10Европа лигаси. 1/4 финалнинг барча иштирокчилари маълум бўлди  7 01:26Зидан: "Реал" жуда ноқулай ҳолатда, ўйин биз учун финалдек ўтади"  12 01:04Ўзбекистон МТЖ - Ўзбекистон U-19 - 3:2. Барча голларни томоша қилинг  4 00:48"Тоттенхэм" ва "Эвертон" Бэйлига даъвогарлик қилмоқда   1 00:42Коло Туре: "Манчестер Сити" ЕЧЛни ютиши керак"  2 00:05Спортчилар ижтимоий тармоқларда  0 00:04Беларусь. "Шахтёр" кичик ҳисобда ғалабага эришди, Яхшибоевдан ассист  6 23:58Европа лигаси. "Рома" ва "Рейнжерс" турнирни тарк этди  0 23:41"Футбол ретро талқинда" (71-сон)   4

"ОФ": Эронда ўйнаётган Европа чемпиони (1-сон) Янгиликлар

"ОФ": Эронда ўйнаётган Европа чемпиони (1-сон)

"Осиё футболи" рукнининг илк сонида эронлик машҳур футболчи, Табризнинг "Трактор Сози" клуби ҳамда Эрон миллий терма жамоаси ярим ҳимоячиси ҳақида сўз юритишга қарор қилдик.

Championat.asia'да янги рукн — "ОФ" анонси 

Ашкан Дежага Эрон Ислом Республикасининг пойтахти Теҳрон шаҳрида туғилган (5 июль, 1986 йил). Бўлажак футболчи 1 ёшга тўлганида унинг оиласи Берлинга кўчиб ўтади. 16 ёшида Германия фуқаролигини олган Ашкан мос равишда немисларнинг бош жамоасида ўйнаш ҳуқуқини ҳам қўлга киритди.

Бўйи — 181 см, оғирлиги — 74 кг. Эрон ва ГФР фуқаролигига эга. Позицияси бўйича вингер ҳисобланади. Айни пайтдаги трансфер қиймати 400 минг еврога тенг (Transfermarkt).

Клубдаги фаолияти

У футболдаги илк қадамларини "Райникендорф" клубида қўйди, кейин "Теннис-Боруссия" болалар жамоасида бир йил ўйнаб, 14 ёшида (2000 йил) Берлиннинг "Герта" клуби академиясига қабул қилинади. 4 йил давомида ёшлар жамоаси сафида ўйнаган Дежага 2004 йилдан бошлаб асосий жамоа билан шуғуллана бошлайди. Унинг Бундеслигадаги дебюти шу йилнинг ўзида "Бохум"га қарши ўйинга тўғри келди. Шу тариқа Ашкан 1892 йилда ташкил топган "Герта" клуби тарихида майдонга тушган энг ёш футболчига айланди. 2005-2006 йилги футбол мавсумида "Герта II" билан минтақавий футбол лигасида иштирок этган ярим ҳимоячи 12 та гол уриб, мусобақанинг энг яхши тўпурарига айланди. Мазкур натижа унинг кейинги фаолиятига ижобий таъсир кўрсатмай қолмади. Унинг ҳаракатлари бир қатор катта клубларнинг мутасаддилари эътиборини ўзига қаратганди.

Дежага 2007 йилда "Вольфсбург" сафига қўшилди. У ерда янги бош мураббий Феликс Магат 21 ёшли футболчини мунтазам равишда майдонга тушира бошлади. Ярим ҳимоячи ўзининг биринчи мавсумида 8 та гол уриб жамоа сафидаги энг яхши футболчилардан бири бўлди. "Бўрилар" Германия чемпионатида 5-поғонани эгаллашди, бу клуб тарихидаги энг яхши натижа эди. Кейинги йил Ашканнинг самарадорлиги кескин пасайди, аммо "Вольфсбург" Эдин Жеко, Графите ва Звездан Мисимовичларнинг саъй-ҳаракатари билан Бундеслига чемпионига айланди. Бу ғалаба ҳозирга қадар Дежага фаолиятидаги энг катта титул бўлиб қолмоқда. 

Ашкан Дежага "Вольфсбург"дан кейин "Фулхэм"да (2012/14) ўйнади. 2013/14 йилги мавсум якунида Лондон клуби Чемпионшипга равона бўлгач, футболчи Қатарга йўл олди (6,5 млн евро эвазига). "Ал-Араби" сафида 2016 йилга қадар тўп тепди ва маълум муддат "Вольфсбург"га қайтди. Кейин "Ноттингем Форест"даги муваффақиятсизлик. Ниҳоят, 2018 йилда эркин агент сифатида "Трактор Сози" клуби сафига қўшилди. Дежага бугунга қадар Табриз жамоаси шарафини ҳимоя қилиб келмоқда.

Терма жамоадаги фаолияти

Ашкан Дежага болалигида Эрон ўсмирлар терма жамоасидан бир неча бор чақирув олган, аммо бу таклифларга жиддий қарамаган. 2004 йилда эса Германия U16 жамоасидан келган таклифни узоқ ўйлаб ўтирмади. Шундан кейин футболчи немисларнинг 16, 17, 18, 19, 20, 21 ёшгача бўлган терма жамоаларида тўп тепди. Германия ўсмирлар терма жамоаси сафида 10-рақам айнан уники эди. 21 ёшида Германия учун майдонга тушган футболчи Эрон терма жамоасида ўйнаш ҳуқуқидан мосуво бўлганди. Бироқ, 2009 йил у учун омадли бўлди. Дастлаб, Бундеслига чемпиони бўлди. Июнь ойида Швецияда ўтказилган 23 ёшгача бўлган футболчилар орасидаги Европа чемпионатининг ғолибига айланди. Шу йилнинг июль ойида эса ФИФА қоидаларига ўзгартиришлар киритилиб, Ашкан яна Эрон таркибида ўйнаш ҳуқуқига эга бўлди.

Кейинги йиллар давомида Бундестимдан таклиф олмаган футболчи 2012 йилнинг 29 февралида Карлуш Кейруш бошчилигидаги Эрон терма жамоасида дебют қилди. Ўша куни форслар Қатарни қабул қилиб, дурангга имзо чекишган эди (2:2). Голларнинг ҳар иккисига "Вольфсбург" вингери муаллифлик қилди.

Маълумот учун, Ашкан Дежага бугунга қадар Эрон миллий жамоаси сафида 57 ўйинда майдонга тушди ва 11 та гол урди. Қуйида унинг фаолиятига бағишланган видеолавҳани томоша қилишингиз мумкин.

Фахриддин Рўзиев

Рейтинг: +3   

Фикрлар

   
07 июл 22:39:17
Nakajima, Minamino, Hee Chan Hwang
Bu maqolada Eronlik futbolchi haqida yozilgani uchun keyingisi menimcha Iroqlik Ali Adnan yoki Sryalik Omar as Soma yoki Omar Kharbin yoki shimoliy korealik Chon Te Se janubiy korealik Lee Keun Hoo, Buyung Jin, Ki Sun Yon, .......(koreada ruyxat juda uzun hali yana yozaman)
Hozircha shular ...
Kn chalik yana osiyoni zapt etgan va zapt etayotgan bundan tawqari osiyo kelajagi sifatida qaralayotgan umidli yowlarni ismini yozib tavsiya etaman. Rahmat
   
07 июл 22:22:32
Nakajima, Minamino, Hee Chan Hwang
Assalomu alaykum CA! Kottakon rahmat uwbu loyiha un! Osiyo futbolining bu saytda menchalik ashaddiy muxlisi bulmasa kerak. Shuning uchun judayam xursand buldim loyihadan. Bu loyiha yuzerlar un yangi "qit'a" larni kashf etiwiga 100% iwonaman. Xoxlasanglar òzim eng faoliyati qiziqarli futbolchilarni tavsiya qilaman. Xoxlasanglar maqola yozib ham beriwim mumkin osiyoning e'tiborga molik legendalari haqida. Menga "Doston Axmatov" yuzer akamizning fikrlari maqul buldi. Bu loyiha yuzerlarga yangi yangi nomlarni tanitiwi wart . Va yosh futbolchilarimizga matevatsiya beradigan ibratli futbolchilar taniwtiriliwi kerak
   
07 июл 22:03:58
Nakajima, Minamino, Hee Chan Hwang
Rizo GUCHANNAJOT va SARDOR AZMOON larga nisbatan hurmatsizlik bu gaplariz salgina va adolatsizlik ham. Ularning hissasi dejaga nikindan juda juda zalvorli jch ga chiqishda. Har ikki futbolchi turli jch lar saralachida
Eng hal qiluvchi iwni bajariwgan . Ayniqsa Guchannajot ning qilgan iwlari ertaknamo. 2014 - yilning asosiy qahramoni wu bola
   
07 июл 21:37:56
kasimovich
Тўғриси шу футболчи ЖЧ-14,18 ларга олиб чиққан!
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика

CA ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг