Одил Ҳамробеков: "Қатар амалдаги чемпион ва мезбон, лекин..."

Narzulla Saydullayev
2 фев 2024, 13:54
Айни пайтда Осиё кубоги чорак финали доирасидаги Қатар - Ўзбекистон учрашувидан олдинги матбуот анжумани бўлиб ўтмоқда.

Бош мураббийга ҳамроҳлик қилган Одил Ҳамробеков Қатар билан ўйиндан олдин ўз фикрини билдирди.

"Навбатдаги ўйинни амалдаги чемпион, мезбон Қатарга қарши ўтказамиз. Бу жамоада иқтидорли ва тажрибали футболчилар бор. Шу билан бирга биз ҳам ўйинга тайёрмиз.

Қатарга қарши баҳсда стадион тўла бўлса иккала жамоага яхши бўлади. Тўғри эртага мезбон мухлислари кўп бўлади, аммо биз олдимизга қўйилган мақсадимиз бор ва диққатимиз шунга жамлаймиз", - деди Одил Ҳамробеков.

Матбуот анжумани тўлиқ ҳолда тез орада сайтимизда чоп этилади.



Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: championat.asia