

"Тайёргарлик яхши кетмоқда. Ушбу босқичнинг охирги ўйинини ўз мухлисларимиз олдида чиройли ғалаба билан якунлашни мақсад қилганмиз. Кеча тикланиш машғулотларини ўтказдик. Бугун ва эртага майдонда тайёргарлик кўрамиз. Мухлисларга янада байрамона кайфият улашишга ҳаракат қиламиз.
Ҳиссиётлар ўзгача бўлиши аниқ. Шахсан мен, нималар қилиб қўйганимизни тўлиқ ҳис қила олмаяпман. Қатарга қарши учрашувдан сўнг ўз мухлисларимиз кўз онгида барчасини нишонлаймиз ва ҳис қиламиз" - дея фикр билдирди Одил Ҳамробеков бугунги машғулотларда.




