UZ

Сўнгги янгиликлар

12:51Виталий Денисов: "Кўпроқ топ-терма жамоа бўлишини истардим. Бразилия дейсизми, Франция дейсизми. Фарқи йўқ"  0 12:25Александр Гейнрих: "Қуръада тўртинчи саватчадан Гаити ёки Кюрасаони кутиб қоламиз"  5 12:03Бахтиёр Ашурматов: "Қуръа яхши келса, гуруҳдан чиқиш имкониятимиз янада ортади"  4 11:38TVCOM'да бугунги тақвим: ЖЧ-2026 қуръаси, ўтиш ўйини ва бошқалар  0 11:30Бугун ЖЧ-2026 қуръаси. Ўзбекистонга кимлар рақиб бўлади?  20 11:05Мавсум якунлари туркумидан. Суперлиганинг энг яхши дарвозабони ким бўлди?  0 10:42Расман. "Арсенал" 16 ёшли эгизак футболчиларни трансфер қилди  2 10:15"Шўртан" футболчиси "Бухоро"га ўтмоқда  1 10:01Фабио Каннаваро қуръа ҳақида қисқа фикр билдирди  8 09:46Месси энг кучли мураббий ким деган саволга жавоб берди  10 09:20Мартин Боаке Ўзбекистон Суперлигасига қайтмоқда  14 08:53Дунёнинг энг кучли ТОП-100 талик футболчилар рейтингидан ўзбекистонлик футболчи жой олди  3 08:26"Насаф" ва "Андижон" жамоалари "Пахтакор" футболчисини сотиб олмоқчи  1 07:58Суперлига. Бугун илк плей-офф ўйинлари бўлиб ўтади  3 07:25ЖЧ-2026. Бугун қуръа  18

Одил Ҳамробеков "Ал Айн"га ўтадими? Унинг ўзи жавоб берди Янгиликлар

Одил Ҳамробеков "Ал Айн"га ўтадими? Унинг ўзи жавоб берди

"Пахтакор" жамоаси Питер Хюистра бош мураббийлигида қизғин руҳда янги мавсумга машғулотларни олиб бормоқда.

Шу кунга қадар жамоани бир қатор футболчилар тарк этишга улгурди. Эшитишимизга қараганда қараганда "шерлар"нинг яна бир футболчиси Одил Ҳамробековга БААнинг "Ал Айн" жамоасидан қизиқиш бўлган. Ушбу хабарларга аниқлик киритиш мақсадида Ҳамробековнинг ўзига юзландик.

"Янги мавсумга кўтаринки кайфиятда тайёргарлик олиб бормоқдамиз. Футболчиларга берилган танаффусда ҳам мураббийларимизнинг кўрсатмаларига кўра индивидуал тарзда шуғулланиб, спорт формамизни ушлаб туришга ҳаракат қилдик. Мураббий алмашиш ҳар бир жамоада рўй берадиган жараён ҳисобланади. Питер Хюистра "Пахтакор" жамоасига бегона эмас. Уч ярим йил давомида бирга фаолият олиб борганмиз, бир-биримизни яхши тушунамиз. 

"Ал Айн"дан таклиф? Бу ҳақида ўзимга ҳеч қандай чорлов тушмади. Легионерга айланиш ёки айланмаслигимни вақт кўрсатади. Клуб билан амалда шартномам бор",- дейди Ҳамробеков.

Рейтинг: +35   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика