Одил Аҳмедов ва "Шанхай СИПГ" ОЧЛ гуруҳ босқичига чиқди

Aslanov Jasurbek
30 янв 2018, 18:55
Осиё Чемпионлар лигаси саралаш босқичи учрашувлари доирасида "Шанхай СИПГ" "Чанграй Юнайтед"ни қабул қилди.

Баҳс 1:0 ҳисобида хитойликлар ғалабаси билан якунланди. Ю Хайнинг 48-дақиқадаги голи "Шанхай СИПГ"ни ОЧЛ гуруҳ босқичига олиб чиқди. Ҳамюртимиз Одил Аҳмедов ушбу баҳсни асосий таркибда бошлади, аммо иккинчи бўлим бошланишидан аввал бош мураббий уни алмаштиришга қарор қилди.

"Шанхай СИПГ" - "Чанграй Юнайтед" 1:0

Гол: Ю Хай 48.

"Шанхай СИПГ" ОЧЛнинг "H" гуруҳида "Аделаида Юнайтед", "Кашима Антлерс" ва "Сувон Самсунг Блювингс" билан ўйнайди.


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: Championat.asia