

Хитойда бўлиб ўтган биринчи учрашув 1:1 ҳисобида якунланган эди. Япониядаги жавоб ўйинида фақат битта гол урилди. 11-дақиқада бурчакдан етказиб берилган тўпни Рафаэль Силва боши билан "Шанхай СИПГ" дарвозасига йўллаб, ҳисобни очди ва баҳс 1:0 кўринишида якунига етди. Учрашувда Ўзбекистон терма жамоаси сардори Одил Аҳмедов тўлиқ иштирок этди ва баҳс охирида сариқ карточка олишга ҳам улгурди.
ОЧЛ, ярим финал. Жавоб учрашуви
"Урава Ред Даймондс" - "Шанхай СИПГ" 1:0 (умумий ҳисоб 2:1)









