UZ

Сўнгги янгиликлар

22:00Суперлига. "Сурхон" фойдаланилмаган пенальти ва иккита гол ҳисобланмаган ўйинда "Навбаҳор"ни мағлуб этди   57 20:15Ўзбекистон терма жамоаси Тошкентга етиб келди  9 19:56"Қўқон-1912" ивуарлик футболчи билан шартномани бекор қилди  2 19:40Эшитдик-да! Ўзбекистон МТЖ БААга эртароқ йўл олади  14 19:20Тошкент халқаро аэропорти Ўзбекистон U-17 термасини кутиб олиш маросимига шай!  10 19:07Суперлига. "Сурхон" – "Навбаҳор". Таркиблар маълум  10 18:39"Реал" "Арсенал" футболчиси учун рекорд даражадаги таклиф тайёрламоқда  5 18:15Ўзбекистон Кубоги. 2-тур ўйинларига ҳакамлар тайинланди  0 17:48Остон Ўрунов яна жароҳат олди  13 17:21Англия грандлари Родригога қизиқмоқда  1 16:53"Манчестер Юнайтед" антирекордларни янгилади  1 16:26Ён ҳакамнинг боши ёрилган, самарқандликлар ғалабаси билан якун топган "Андижон" – "Динамо" тўқнашувидан ГАЛЕРЕЯ  15 16:06Бразилия футбол конфедерацияси Мадридда Анчелотти билан музокаралар олиб бормоқда  3 15:38Ўзбекистон U-17 терма жамоаси бош мураббийи, футболчилари ва икки нафар шарҳловчи фахрий унвон ва медалларга эга бўлди  33 15:20Манба: "Рома" Шомуродов билан шартномани узайтирди  9

Одил Аҳмедов: “Ўтган йили жароҳат туфайли ўз ўйинимни кўрсата олмаётган эдим” Янгиликлар

Одил Аҳмедов: “Ўтган йили жароҳат туфайли ўз ўйинимни кўрсата олмаётган эдим”

Бу йилги Аҳмедов, бир йил аввалгисидан анча фарқ қиляпти. Албатта бу терма жамоа бош мураббийининг ҳам қувонтираётган бўлса ажаб эмас, боиси Осиё Кубогига икки ойдан сал кўпроқ вақт қолди холос.
–   БААга қарши ўйинга тайёгарлик бошлаб юборилди, тикланиш жараёни қай даражада кетяпти?
–   Баҳрайн билан ўйиннинг эртасига Абу Дабига йўл олдик, бир кун аввал ўйин бўлганлиги учун пляжда тикланиш машқларини бажардик, у ердаги қумли майдонда футбол ўйнаб, аслида қумда тўп тепиш бироз оғир ҳисобланди, лекин биз учун бўлди. БААга жиддий эътибор қаратишмиз керак, уларга қарши доимо қийин ўйин бўлиб келган, ундан ташқари бу БААнинг энг кучли авлоди деб биламан. Бу терма жамоа анча йиллардан бериш шаклланиб келяпти, ЖЧ ва Олимпиада ўйинларида иштирок этишганлиги, сўзим исботи бўла олади. Бу ўйинда бор эътибор фақат ва фақат ғалабага қаратилади.

–   Дастлабки иккита ўйин бўлиб ўтди, биринчисида иштирок эта олмадингиз, иккинчиси эса дуранг билан тугади...
–   Ҳа, биринчи ўйиндаги натижа қониқарсиз бўлди, аммо биз ўйин борасида оқсадик деб айтмаган бўлар эдим. Қатар билан ўйнаган футболчиларнинг кўпчилиги Кореядан қайтганига кўп бўлмасдан яна сафарга чиққан эдилар. Бу улар учун жиддий синов бўлди деб ўйлайман, муҳими ўйинни шакллантириш. Натижа ҳақида Осиё Кубогида ўйлашимиз керак. Баҳрайн билан ҳам бир қатор услубларни синаб кўрдик, масалан бурчак зарбасидан кейин биттамиз узоқроқдан тўпни қабул қилиб якуний зарбани беришимиз мумкин эди. Машғулотларда ўйлаганларимизни ўйинда синаш имконияти бўлаётганлиги яхши. Баҳрайн билан ўйин тизгинини бошидан қўлга олишга ҳаракат қилдик, гол уришга келганда ёки тажриба, ёки совуққонлик етишмаяптиканга ўхшайди.

–   Нима учун ҳар бир ўйиндаги ритм ушланиб қолинмаяпти, Ҳар бир ўйин ҳар хил?
–   Тошкентдаги ўйинларимиз яхши чиқиши сабаби аввало мухлисларимиз олдида тўп тепишимиз ва ўзимизга мос муҳит. Истаганча футболчиларни алдаб ўтишингиз ҳам мукмкин, бу ерда эса бироз бошқачароқ, кўп югуриш имокниятига эга эмасмиз, шунинг учун тўпни тезроқ жамоадошингизга етказишга мажбур бўласиз.

–   Янги Зеландия билан энг яхши ўйинларингиздан бирини ўтказдингиз...

–   Рақибга ҳам боғлиқ, улар европача ўйин қиладилар, бундай жамоаларга қарши ўйнаш қизиқ.  Яна ўз амплуамда ҳаракат қилаётганим фойда беряпти. “Анжи”да жароҳат олдим, баъзан захирада ўтирдим, бу эса терма жамоага ўз таъсирини ўтказди. Худога шукур, бу йил ишларим яхши  кетяпти, клубда доимий ўйнаяпман, Европа Лигасида оддий ўйинлар бўлмайди, қолаверса клубдаги жойим ҳам терма жамоага мос тушяпти.

–   Осиё Кубогига ҳам оз қолди, аввалгисига олий лига футболчиси сифатида борган эдингиз, бу сафар эса Россия премьер-лигасидан...
–   Албатта расмий ўйинларнинг фойдаси катта. Менимча бу сафар янада яхшироқ ҳаракат қиламиз.

Нодирхўжа Юлдашев
Абу Даби
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика