UZ

Сўнгги янгиликлар

18:38Озарбайжон клуби Умарали Раҳмоналиевни сотиб олмоқда  0 18:17"Милан" таркибни немис ҳужумчиси билан кучайтирди  0 17:59Андалусияга қайтиш: Рамос "Севилья" акциядори бўлиши мумкин  0 17:35Даврон Ҳошимов: "Каттақўрғон" бир мавсумлик жамоа эмас. Про лига ўтган йилгидан қизиқарлироқ бўлади"  5 17:08Туанзебе, Балеба, Амад, Маҳрез... Африка Миллатлари Кубоги гуруҳ босқичи рамзий жамоаси  0 16:42"Леганес" аъзоси Лазизбек Мирзаев Ўзбекистонга қайтмоқда  8 16:20Қосимов Ироқ чемпионати 9-турининг рамзий жамоасидан жой олди  1 15:58Станислав Андреев бутсаларини михга илди  8 15:34Манба: Каннаваро Қатардаги машғулотларга кенгайтирилган таркибдан жой олган футболчиларни чақиради  3 15:05"Челси" раҳбарияти янги мураббий танлашда қайси тамойилга амал қилиши маълум  2 14:38Манба: Абдуқодир Ҳусанов — Осиёнинг 2025 йилдаги энг яхши ёш футболчиси!  14 14:10"Андижон" вингери "Бухоро"га ўтиши мумкин  6 13:42Breaking! Бозоров, Алибоев, Рўзиев ва Холмуродов терма жамоадан чақирув олди  18 13:19Расман: Олег Зотеев "Локомотив"га қайтди  4 12:57ОКМК футболчиси Австралия клубига ўтди  4

Одил Аҳмедов Намангандаги боғчаларда болажонларга қувонч улашди Янгиликлар

Одил Аҳмедов Намангандаги боғчаларда болажонларга қувонч улашди

Ўзбекистон миллий терма жамоаси ярим ҳимоячиси Одил Аҳмедов, Ўзбекистон футбол ассоциацияси билан ҳамкорликда ўзи туғилиб ўсган Наманган вилоятидаги №29 ва №9 боғчаларга ташриф буюрди.

1 июнь халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни муносабати билан ЎФА томонидан кўплаб тадбирлар режа қилинди. Аҳмедовни Хитойдаги кичик танаффусдан фойдаланиб ўз Ватанида бўлишидан унумли фойдаланган ҳолда болалар учун қувончли бўлган тадбирни ташкил этдик.

"Бола бошидан деб бежизга айтишмайди. Ҳозир боғчага келиб ёшлигимни эсладим. Болаларнинг қувончини кўриб беихтиёр қувонасан киши. Спортга уларни ёшлигидан қизиқтиришимиз керак деб ўйлайман. Ўйлашимча бу болажонлардан келажакда албатта яхши футболчилар чиқади ва Ўзбекистон терма жамоаси сафида тўп тепиш бахтига сазовор бўладилар", - дейди Одил Аҳмедов.

Аҳмедов яна 3 кун давомида Ўзбекистонда бўлади ва Кубок ўйинини ўтказиш учун Хитойга учиб кетади. Ундан аввал Тошкентда ҳам болалар кунига бағишлаб ўтказиладиган тадбирларда фаол иштирок этади.

Рейтинг: +36   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика