

Терма жамоамиз сардори ва "Шанхай СИПГ" клуби ярим ҳимоячиси Одил Аҳмедов Фаластинга қарши сунъий майдонда ўтган баҳсдан сўнг оёқларида оғриқ сезгани боис клубининг сўнгги баҳсларида иштирок эта олмади. Бироқ олинган маълумотларга кўра, бу Аҳмедовнинг октябрь ойидаги терма жамоа йиғинида қатнашишига тўсқинлик қилмайди.




