ОЧЛдан ўрин олган “Истиқлол” – “Ал-Ҳилол” учрашувига Тошкент мезбонлик қилиши мумкин

Narzulla Saydullayev
30 янв 2018
Осиё чемпионлар лигасидан ўрин олган Эроннинг “Истиқлол” ҳамда Саудия Арабистонининг “Ал-Ҳилол” жамоалари ўртасидаги ўйин Тошкентда ўтказилиши мумкин.

Учрашув мезбони бўлиши керак бўлган “Истиқлол” клуби “Ал-Ҳилол”нинг  ўйинни нейтрал майдонда ўтказиш бўйича сўровини қабул қилди ва мазкур учрашувни Тошкентда ўтказишга рухсат сўраб Ўзбекистон футбол ассоциациясига хат жўнатди.

Ҳозирда бу борада музокаралар давом этмоқда. Агар музокаралар ижобий якунига етса, 20 февраль куни ОЧЛдан ўрин олган “Истиқлол” – “Ал-Ҳилол” учрашуви Тошкентда ўтказилади.


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: the-uff.com