ОЧЛ учун ўзаро курашадиган икки жамоа Бикмаевга қизиқмоқда
05 дек 2017 13:20
Янгиликлар
ОЧЛ учун ўзаро курашадиган икки жамоа Бикмаевга қизиқмоқда
Ўзбекистон чемпиони, Ўзбекистон кубоги соҳиби ва Олий лига тўпурари - Марат Бикмаев келаси мавсумда жамоасини ўзгартириши мумкин.
Кечаги финал ўйинидан кейин "Локомотив" бош мураббийи Андрей Микляев Марат Бикмаевга нафақат "Пахтакор", балки бошқа жамоалардан ҳам таклиф борлигини тасдиқлади.
Микляев Марат Бикмаевнинг кейинги тақдири кўпроқ футболчининг якуний қарорига боғлиқ бўлишини қўшимча қилди.

Сайтимизда яқинда чоп этилган <Олий лига: Қишда амалга ошиши мумкин бўлган "қайноқ" трансферлар ўнталиги (TOP-10)> мақолада Марат Бикмаевга "Пахтакор" ҳамда Қатарнинг "Ал Гарафа" жамоалари қизиқаётганлиги ҳақида журналист Шаҳбоз Беғамов тўхталганди.
Энг қизиғи, Марат Бикмаевга қизиқаётган ушбу икки клуб 30 январь куни ОЧЛ гуруҳ босқичига чиқиш учун плей-офф учрашувида ўзаро тўқнаш келади.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
ОЧЛ-2. "Андижон" Қатарда "Ал Аҳли"га ютқазди ва мусобақа билан хайрлашди
Элит ОЧЛ. "Насаф" "Ал Иттиҳод"га кичик ҳисобда ютқазиб, плей-оффга чиқиш имкониятини йўқотди
Самвел Бабаян: “Сабр қилсак, “Андижон” фахрланадиган даражадаги жамоага айланади”
"Барселона" собиқ президенти: "Бизда Месси, Хави ва Иньеста борлиги учун ғалаба қозонганмиз. Ёки Европада ҳам Негрейра ғалаба қозониб берганми?"
Фикрлар