Марат Бикмаев уч йил олдинги "Пахтакор"га қарши баҳс ҳақида: "Ўйиндан жуда яхши таассуротлар қолган"

Xayrulla Xoliqov
21 апр 2020
2017 йилнинг 21 апрель куни "Локомотив" сафарда "Пахтакор" меҳмони бўлиб 2:1 ҳисобида ғалаба қозонганди.

"Локомотив" етакчиларидан бири Марат Бикмаев уч йил олдин айнан шу куни бўлиб ўтган учрашувни ёдга олди. 

- "Жуда қизиқ ўйин бўлганди. Иккита гол урганим ҳам эсимда. Биринчисини пенальтидан урганман. Иккинчи голни Махарадзе тўпга бош билан зарба берганидан сўнг Лобанов қайтарган ва қайтган тўпни бўш дарвозага киритгандим". 

- "Пахтакор" ва "Локомотив" ўртасидаги баҳслар доим қизиқ кечган. Чунки бу дерби ҳисобланади. Алашмасам, ўша ўйинда Станислав Андреев бизга пенальтидан гол ура олмаганди. Қолаверса, "Пахтакор"нинг икки футболчиси қизил карточка олган". 

- "Бу учрашув биз учун муҳим аҳамиятга эга эди. 2017 йил чемпион бўлганмиз ва чемпионликда мана шу ғалабанинг ҳиссаси катта бўлган. Умуман олганда ўйиндан жуда яхши таассуротлар қолган", - дейди Марат Бикмаев. 


Олий лига, 7-тур. 21.04.2017

"Пахтакор" - "Локомотив" 1:2

Голлар: Аднан Ораховац (35) - Марат Бикмаев (25-пенальти, 81).


Xayrulla Xoliqov Муаллиф
Манба: lokomotiv.uz