

ОЧЛ 1/8 финали доирасида "Шаржа" ва "Ал Ваҳда" жамоалари ўзаро тўқнаш келишди. Асосий вақт 1:1 ҳисобида якунланиб, ўйин пенальтилар сериясигача борди. Пенальтилар сериясида 4:5 ҳисобида "Ал Ваҳда" жамоаси ғалаба қозонди. Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси Отабек Шукуров дастлабки дақиқалардан то ўйин якунлангунга қадар майдонда ҳаракатланди. Қайд этиш жоизки, Отабек Шукуров пенальтилар сериясида 4-зарбани бериб, гол уришга эришганди. Бироқ, жамоанинг бошқа аъзолари 11 метрлик нуқтада адашишди.
ОЧЛ. 1/8 финал
Шаржа, "Шаржа" стадиони
"Шаржа" (БАА) - "Ал Ваҳда" (БАА) 1:1. Пенальтилар серияси: 4:5
Голлар: 56' Омар Харбин, 58' Бернард
"Шаржа" – Одил Ал Хосани, Солиҳ Ал Ҳасан, Шаҳин Абдалла, Ғаним Абдалла, Ҳолид Иброҳим, Бернард, Отабек Шукуров, Мажид Рашид, Кайо, Ҳолид Бавазир, Маланго
"Ал Ваҳда" – Муҳаммал Ал Шамси, Муҳаммад Солиҳ, Аҳмад Рашид, Маҳмуд Хамис, Фарис Жума, Ҳалил Иброҳим, Хамис Исмоил, Ли Мюнг, Хосе Анхель, Жоао Педро, Омар Харбин





