

Хитойда бўлиб ўтган баҳс 5:0 ҳисобида мезбонлар ғалабаси билан якунланди. Шанхайликлар шарафини ҳимоя қилаётган Одил Аҳмедов учрашувда 80 дақиқа тўп тепди. Шундай қилиб, "Шанхай СИПГ" кейинги босқич йўлланмасини ҳал қилди.

"Шанхай СИПГ" кейинги босқичда Жанубий Кореянинг "Чонбук Хьюндай Моторс" жамоаси билан беллашади. Бу жамоалар ўртасидаги ўйинлар 19 ва 26 июнь кунлари бўлиб ўтади.






