

1:1 ҳисоби билан якунланган ўйинда "Локомотив" сафида Сардор Мирзаев гол урди. Эътиборлиси футболчи 2015 йилги мавсумда ҳам Осиё чемпионлар лигаси 1-турида "Локо"нинг дастлабки голига муаллифлик қилганди. Ўшанда "темирйўлчилар" Саудия Арабистонида "Ал Ҳилол" меҳмони бўлиб 1:3 ҳисобида ютқазиб қўйишганди.
Бу сафар Мирзаевнинг голи жамоага 1 очко тақдим этди.



