

Осиё чемпионлар лигасининг 1/8 финал жавоб учрашувидан ўрин олган ушбу ўйинда майдон эгалари 2:1 ҳисобида зафар қучишди.
Лекин биринчи ўйиндаги ғалаба (1:0) туфайли Хитой клуби "Гуанчжоу Эвергранд" кейинги босқичга йўл олди. Айтиш мумкинки, мазкур беллашувни Равшан Эрматов бошқариб борди. Унга қанотларда Абдулҳамид Расулов билан Жаҳонгир Саидов кўмак беришди.
Кутилганидек, Эрматов ўйинни яхши бошқарди. У ҳар икки жамоанинг иккитадан футболчисига сариқ карточка кўрсатди. Аммо ҳеч кимга "қизил" бермади.
"Кашима Антлерс" - "Гуанчжоу Эвергранд" 2:1
Голлар: Педро Жуниор 28, Му Каназаки 90 - Паулиньо 55
TAS-IX эмас




